«Жалолобод электр» ишхонаси директорининг собиқ ўринбосари Рисбай Алдосов ваколатларини суиистеъмол қилиш бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, ҳукм жорий йилнинг 26-майида чиққан. Терговда Алдосов давлатга 2 млн 235 минг 567,72 сом зиён келтиргани аниқланган.
Алдосов «Тижорий ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатларини ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси билан айбдор деб топилган. Келтирилган зарар давлатга қайтарилган.
Бундан ташқари у 220 минг сом миқдорида жаримага тортилган. Алдосов «Жалолобод электр» ишхонасида директор ўринбосари бўлиб 2017-2019-йиллари ишлаган.
«Дебитор қарзни ноқонуний хисоблаб чиқиш» иши
2021-йилнинг декабрь ойида «Ўш электр», «Жалолобод электр», «Шимолий электр» давлат ишхонасининг масъул ходимлари электр энергиясига бўлган қарзларни ҳисобдан ноқонуний чиқариш бўйича доимий коррупциявий схема тузгани аниқланган.
Бош прокутатура маълумотига кўра, 2016-2020-йиллар ичида қарзларни ҳисобдан ноқонуний чиқариш билан мазкур ходимлар давлатга 897 миллиондан ортиқ зарар келтирган.
Ушб йилнинг апрель ойида бу иш бўйича «Жалолобод электр»нинг собиқ директори Кенешбек Маматканов қўлга олинган. Бош прокуратурадан 2015-йилдан 2020-йилгача «Жалолобод электр» ишхонасининг мутасадди ходимлари давлатга 113 млн 838 минг 100 сом зарар келтирганини билдиришган.
1-мартда эса «Шарқий Электр» очиқ акционерлик жамиятининг Норин вилоятидаги филиалининг масъул ходимлари ушланган.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, гумондорлар 2016-йилнинг 1-январидан 2020-йилнинг 31-декабригача электр энергиясига бўлган 219 млн сом қарзларни асоссиз деб ҳисобдан чиқаришган.
4-матда бўлса «Ўш Электр» ОАЖнинг Новқат тумани филиалининг собиқ раҳбари Дийканбай Даминов ва Қизилқия иссиқлик электр марказининг рахбар ўринбосари қўлга олинган.
Улар электр энергиясига бўлган дебитор қарзларни ноқонуний балансдан чиқаришган. Натижада давлатга 134 млн сом зарар келтирилгани аниқланган.