Атазов 18-20 ёшдаги қизларни ота-онаси ёки турмуш ўртоғисиз давлатдан чиқармасликни таклиф қилди

345

Жогорку Кенешнинг депутати Шайлообек Атазов 9-июндаги йиғинда 18-20 ёшдаги қизлларни чет элга фақат ота-оналарининг ҳамроҳлигида чиқаришни таклиф этишди.

Шу билан бирга Атазов қизларга Қирғизистондан чиқишда турмушга чиққанидан кейин рухсат бериш керак деб хисоблайди. Ўзининг ташаббусини депутат миграция муаммоси билан боғлади.

«Мигрантларимизда жуда муаммо кўп. 18-20 ёшдаги қизларимизни хорижга ота-оналари билан чиқса, ёки шу йўналишда миграция тармоғи бизга махсус қўмитага келиб маълумотларни берса. Бу бўйича қонунларни яна қараб чиқсак», — деди Атазов.

Депутат Конституцияда Қирғизистоннинг фуқароси  республикадан ташқарида эркин чиқишга ва ҳеч қандай тўсиқларсиз қайтиб келишга ҳуқуқли деб ёзилганига қарамасдан мана шундай таклифни киритди. Бош қонунда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклашга фақат қонун асосида йўл берилади деб ёзилган.

Худди шундай таклиф парламентда сўнги маротаба  2013-йили қаралган. Унда ҚСДП фракциясининг депутати Иргал Кадиралиева қарор лойиҳасини тавсия этган. Лойиҳада 23 ёшгача қизларни ота-онасининг изнисиз чет элга чиқиши таъқиқланиши тўғрисида ёзилган.

Кадиралиева ушбу хужжат билан одам сотишга ва жинсий қулчиликка қарши курашишни хоҳлаганини айтган. Лекин унинг ташаббусига танқидий фикрлар билдирилган.