Йўлларнинг бутунлигини сақлаш учун оғир юк машиналарнинг ҳаракатига вақтинча чеклов киргизилди

384

Қирғизистоннинг Транспорт вазирли (умумий миқдори 18 тоннадан юқори бўлган) юк ташувчи машиналарнинг умумий фойдаланилувчи автомобил йўлларда ҳаракатланишига вақтинчалик чекловларни киритди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизматидан билдиришди.

Хабарга кўра, вақтинчалик чекловлар ёзги мавсумда соат 10:00дан 20:00гача ва ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 28 даража иссиқдагина кучга киради.

Вазирликдан бундай қарор «умумий фойдаланадиган автомобил йўлларнинг ҳолатини сақлаш мақсадида» қабул қилинганини тушунтиришди.

Чекловлар қуйидаги автомобилларга тегишли бўлмайди:

  • Йўловчи ташиган автомобилларга;
  • Инсонпарварлик ёрдамини ташиган автомобилларга;
  • тез бузиладиган озиқ-овқат махсулотари ва хавфли юкларни ташиган автомобилларга;
  • махсус рухсат асосида кенг хажмли ва оғир юкларни ташиган автомобилларга;
  • Транспорт вазирлиги томонидан ишга жалб қилинган йўл органларининг ва ёлланма ташкилотларнинг машиналари.

Чегарадаги оғир юк ташувчи машиналарнинг тирбандлиги

Янги чекловлар туфайли қирғиз- қозоқ чегарасида оғир юк ташувчи автомобилларнинг узоқ чақиримга давом этган навбати пайдо бўлган. Бу ҳақда Kaktus Media нашри оғир юк автомобилларининг ҳайдовчиларига иқтибос келтириб ёзди.

«Бизга куннинг иссиғидан асфальт чўкиб кетиши мумкин дейишмоқда, шунинг учун биз томондан назорат ўтказиш бекатлари машиналарни Қирғизистонга жуда секин ўтказишмоқда», — деган ҳайдовчиларнинг бири.

Қўшни Қозоғистон билан чегараларда ҳар доим юк ташиган автомобилларнинг навбати билан тирбандлиги пайдо бўлиб туради. Масалан, ўтган ойда «Кен Булун» назорат ўтказиш бекатида юзга яқин оғир юк ташувчи машинаси қирғиз-қозоқ чегарасидан ўта олмай туриб қолган. Ҳайдовчилар навбат ресурслари нотўғри бўлинганидан келиб чиққанини, битта ўтказма пункти бўш турганини, бошқасида эса машиналар тўпланиб қолганини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, контейнери бўш фуралар тўрт километргача давом этган навбатда икки суткадан ортиқ турган.

Апрель ойида ҳам «Қорасув» ўтказиш жойида фуралар тўпланиб қолган. Унда ҳайдовчилар кўп кутишга тўғри келганидан ташиб бораётган озиқ-овқат махсулотлари яроқсиз ҳолга келганини айтиб, ҳукуматдан ёрдам сўрашган. Чегара хизматидан эса, тирбандлик юк ташувчилар кўпайиб кетганидан пайдо бўлганини айтишган.

Юк таувчи машиналарнинг тирбандлиги бошқа пунктларда ҳам бўлган.

«Ўтказма пунктларида оғир юк ташувчи машиналар Қозоғистон томон транспорт воситаларини секин ўтказаётгани учун тўпланиб қолди», — деб билдиришган чегара хизматидан.

Юк ташувчилар ассоциацияси раҳбарининг ўринбосари Игорь Голубев, бу қозоқ томоннинг айби туфайли бўлганини айтган.

Мақола муаллифи: Лев Потапов.