24-майда Биринчи май туман суди президентнинг Жогорку Кенешдаги собиқ мухтор вакили Қурманбек Дийканбаевни оқлади. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматидан хабар қилишди.
Дийканбаевнинг ҳаракатларида жиноятнинг таркиби йўқ бўлгани сабаб айбсиз деб топилди.
Дийканбаевнинг иши
Дийканбаев 2020-йилнинг 24-ноябрида «Вазифасини суиистеъмол қилиш»да гумонланиб қўлга олинган. У МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган.
Президентнинг матбуот хизмати 27-ноябрда Дийканбаев берган аризасига кўра эгаллаган хизматидан бўшатилганини билдирган. Тегишли фармонга ўша вақтдаги президентнинг в.б. Талант Мамитов қўл қўйган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Дийканбаев 2020-йили октябрда сайлов кампанияси бораётган вақтда «сиёсий партиялардан бирининг манфаатини кўзлаб», давлат ишхоналаридан бирининг етакчисини хизматдан оламан деб қўрқитиб унга 7 млн сом беришга мажбур қилган.
Махсус хизматнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Дийканбаев у пулни сайлов олди кампаниясида, сайловчилардан кўп овоз олишни таъминлаш учун ишлатган.
2021-йилнинг апрель ойида Дийканбаевнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилган.
Дийканбаев дегани ким?
қурманбек Дийканбаев президентнинг Жогорку Кенешдаги мухтор вакили бўлиб 2018-йили тайинланган, у 4-октябрдаги сайлов вақтида депутатликка отлангани сабаб вазифасини бажаришни вақтинча тўхтатган.
Парламент сайловига Дийканбаев «Биримдик» партияси билан рўйхатда 58-номерда борган. «Биримдик» сайловда кўп овозга эга бўлиб, олдинги қаторга чиққан, аммо 6-октябрдаги сайловнинг натижасига рози эмасларнинг норозилик акцияси Оқ уйни босиб олиш билан тугаб, МСК сайлов натижасини бекор қилган.