Видео: Қорасувда Ўзбекистон билан боғлаган иккинчи яширин ер ости йўли топилди

436

4-июнда Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида Ўзбекистон билан боғлаган ер остидаги яна бир яширин йўл топилди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, ер ости йўлининг чуқурлиги 17,5 метр, узунлиги 155 метрга яқин. Кириш қисми 1,80 метр, эни эса 70-80 сантиметрни ташкил қилади.

МХДҚдан яширин йўл контрабандага қарши комплексли тезкор-тергов тадбирларининг доирасида топилганини таъкидлашди.

«Ҳозирда мазкур ер остидаги йўлни фойдаланиш орқали ноқонуний фаолиятда иштирок этганларни аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда», — дейишди махсус хизматдан.

20-майда Қорасув туманидаги Телман қишлоғи турғунининг уйида қўшни давлат билан боғлаган шу каби яширин йўл топилган.

Унинг чуқурлиги 15 метр, кириш қисми 1,8 эни 1,5 метрга яқин экани айтилган. Кириш қисмидан чегара чизиғигача 40 метр, умумий узунлиги 270 метрни ташкил қилган.

МХДҚ тарқатган видеода ер ости йўлининг ичидан қўлда ясалган аравани, суюқлик ўтувчи шлангни ва электр симларини кўриш мумкин бўлган.

Махсус хизматдан ер остидаги йўл топилган ҳудуднинг эгаси ҳозирда Жалолобод вилоятининг Қизилжар шаҳарчасидаги психиатрия касалхонасида ётганини, ақл-ҳуши жойида эканини текшириш учун қайтадан экспертиза тайинлаш режалаштирилаётганини таъкидлашган.