Кайрат Иманалиев МТРКнинг бош директори этиб тайинланди

317

Кайрат Иманалиев Миллий телерадио корпорациясининг бош директори бўлиб тайинланди. Тегишли фармонга 7-июнда президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Иманалиев 2021-йилнинг 15-октябрида ўз хоҳишига кўра хизматдан кетган Бахтияр Алиевнинг ўрнига бош директор вазифасини бажараётган эди.

Бактияр Алиев эса октябрь воқеаларидан кейин ҳукумат ўзгараётган шароитда, 2020-йилнинг 30-декабрида ЖТРКнинг бош директори бўлиб тайинланган эди.

КТРК директорларининг алмашиши 

4-октябрдаги парламент сайловидан кейин норозилик туфайли мамлакатда ҳукумат ўзгарди, 2019-йилнинг март ойидан буён КТРКни бошқариб келган Жайнак Усон уулу хизматини топширган.

Канал директорлигига телебошловчи Чинара Капарова, оқин Мирлан Самийкожо, кузатувчи кенгаш аъзоси Жилдиз Бакашова ва КТРКнинг директор ўринбосари Жилдиз Уракунованинг номзодлари кўрсатилган.

Баҳс-мунозаралардан сўнг директор вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб Жилдиз Бакашова тайинланган. 14-октябрда Жилдиз Бакашова ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

30-декабрда КТРКнинг кузатувчи кенгашининг 15 нафар аъзосидан 11нафари Бактияр Алиевга овоз берган. Алиев ўзи 2009-йилдан бошлаб КТРКда фаолият олиб борган.

Кайрат Иманалиев аслида ким?

44 ёшдаги Иманалиев Иссиқкўл туманининг Темир қишлоғида туғилган. У Садир Жапаров ҳукуматга келганда кейин жорий йилнинг 3-февралида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири бўлиб тайинланган.

Шу билан бирга Ала-Тоо майдонида Японияда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган  спортчиларга бағишланган тантанали тадбирда чемпионларга сўз бермагани учун Садир Жапаров унга халқ олдида «ҳайфсан» эълон қилган.

Президент Садир Жапаров вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариб, маҳкаманинг янги таркиби билан тузум тайинланганидан кейин Кайрат Иманалиев маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигидан кетган. Унинг ўрнига 2018-йили маданият вазирлигини бошқарган Азамат Жаманкулов келган.