«Зулушевнинг ўчи», «вакцина можароси», «маблағ жойида». Бейшеналиев қандай жиноятларда гумонланмоқда?

164
Алимкадир Бейшеналиев

Бош прокуратура томонидан қўлга олиниб, бир ойга қамоққа киритилган, хизмат вазифасидан вақтинча четлатилган соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев тўрт модда бўйича еттита жиноят ишида гумонланмоқда. Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган ишларнинг тафсилотлари билан таништирамиз.

«Коррупция»

Жиноят ишларининг биринчиси «Коррупция» моддаси билан қўзғалган. Бош прокуратурадан 2021-йили вазирнинг шахсий топшириғи билан коронавирусга қарши 2 млн 460 минг доза вакцина асоссиз сотиб олганини билдиришган. Натижада бюджетга деярли 1,6 млрд сом зарар келгани айтилган.

«Инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб келинган 3 млн 147 минг 640 доза вакцина бўла туриб, хизмат ходимлари хусусий фойда топиш мақсадида ортиқча 2 млн 460 минг доза вакцина сотиб олишганидан, ортиқча бўлган вакциналарнинг яроқлилик муддати тугаб, фойдаланилмай 243 минг 223 доза яроқдан чиққан, қолган ортиқча вакциналарни яна яроқлилик муддатлари ўтмоқда», — деб билдиришган маҳкамадан.

«Вакцина сотиб олишдаги коррупция» ишига боғлиқ ССВнинг яна уч ходими — соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Улук-Бек Бектурганов, Иммунопрофилактика бўйича  республика марказининг директори Гүлбара Ишенаписова, Дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари бўлими бошлиғи Султан Сатарбеков — қўлга олинган.

Бектурганов икки ойга, Ишенаписова бир ойга хибсга олинган. Сатарбеков эса уй қамоғига олинган.

Бейшеналиев бу айбловларни тан олмаган. У «вакцина ўз вақтида олингани тафайли қирғизистонликларнинг ҳаёти сақлаб қолинганини» айтган.

2-июнь, Бейшеналиев қўлга олингунга қадар президент Садир Жапаров билан.

«Таҳдид қилиб пора олиш»

«Таҳдид қилиб пора олиш» моддаси бўйича Бейшеналиевга икки жиноий иш қўзғалган. Прокуратура унинг биттаси бўйича маълумот  берган.

Унга кўра, прокуратурага вазирнинг собиқ ўринбосари Улук-Бек Бектурганов ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, «2021-йилнинг май ойидан бошлаб, Бейшеналиев уни хонасига бир неча маротаба чақириб, хизмат вазифасидан кетказишини айтиб, таҳдид қилиб, 1 млн сом пора беришини талаб қилган».

Бектурганов «ҳар қандай таҳдидлардан кейин қариндошларидан 498 минг сом қарз олганини, уни Бейшеналиевнинг оғзаки топшириғи билан 2021-йилнинг  8-июлида Бишкекдаги қурилиш компаниялардан бирининг вакилига олиб бориб берган»ини айтган.

Мазкур айблов бўйича Бейшеналиев ҳозирча раддия бергани йўқ. Аммо май ойида иш сафарида юрганда, унга нисбатан «қоралашлар ва тўсиқлар бўлаётган»ини айтиб, бунда ўринбосарларини айблаган.

У «сафардан қайтишим билан ўринбосарларимни вазифасига яроқлилиги бўйича масалани муҳокама қиламан» де ваъда берган.

Унгача Бейшеналиевнинг ўша вақтдаги ўринбосарлари ва бир қатор бошқарма раҳбарлари матбуот анжумани ўтказган. Улар вазир «этикани сақламайди», ходимларни «мазҳара қилиб, таҳдид қилаётган»ини айтишиб, ҳукумат вакилларидан уни ишдан олишни илтимос қилишган.

Унда Улук-Бек Бектурганов Бейшеналиев унга қўнғироқ қилиб таҳдид қилган, «қўйнингдаги хотинингни укаларимга солиб бериб қўй» деб «айтганини» билдирган.

«Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш», «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш»

Тўрт жиноий иши «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш», «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан қўзғалган. Прокуратурадан «министр баъзи хизмат вакиллари билан бирга ўз манфаатини кўзлаб, давлатга қарши шартнома тузган» де билдиришган.

Маҳкаманинг маълумотига кўра,  2021-йилнинг 8-июлида  M.V.ch Бахрайн компанияси билан вазирлик ўртасида дори воситаларини назорати бўйича бепул хизмат кўрсатиш ҳақидаги меморандум имзоланган.

Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, айрим бир хизмат вакиллари билан ҳамкорликда  «тендер ўтказмай туриб, Туркиянинг TC. I. T. Компанияси билан шартнома тузиб, унга  54, 8 млн сом ўтказгани» айтилган.

«Бахрейн компанияси билан тузилган меморандумга кўралойиҳа ҳеч қандай давлат ҳаражатларисиз бепул амалга оширилиши керак эди. Аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шахсий манфаатлари асосида дори воситаларини назорат қилиш тизимини ўрнатишда қасддан фойдасиз шартнома тузган», — деб таъкидлашган прокуратурадан.

Натижада бюджетга 54,8 млн сом «зарар келтирилган»и айтилган.

Лекин Вазирлар маҳкамаси ўринбосари Эдил Байсалов ўзининг Твиттердаги саҳифасида буни  «англашилмовчилик» деб, турк компаниясига маблағ «ўтказилмагани»ни билдирди.

«Маблағ жойида. Биз аксинча фарм-мафия билан курашиш бўйича энг аҳамиятга молик лойиҳани амалга оширмагани учун вазирни урушганмиз», — деди у.

Бейшеналиевнинг қўлга олиниши, Зулушев иккаласининг «низоси»

Алимкадир Бейшеналиев, Садир Жапаров, Курманкул Зулушев.

2-июнь куни президент Садир Жапаров Иссиқкўлдаги иқтидорли болалар учун президент мактаб қурилиши билан танишиб, вазир Бейшеналиевга қурилиш ишларини 15-сентябргача битиришни топширган эди.

Ўша куни кечки вақтда Бош прокуратура Алимкадир Бейшеналиевни ва ССВнинг уч нафар ходимини қўлга олган.

Эртаси куни президент Садир Жапаров Бейшеналиев иши бўйича комиссия тузган. Мамлакат раҳбари комиссия ишнинг материаллари билан танишиб, унга ахборот етказиб туришини айтган.

«Мен холис бўлишим керак. Чунки жамиятда "бош прокурор билан вазир иккаласи бир-бирига ўчашиб қолган" деган фикрларни билдиришмоқда. Шунинг учун ҳозирда иккаласини тенг бир тарафлама қоралашдан олис бўлиб туринглар. Тергов кетаверади. Ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Комиссия фақат материаллар билан танишиб келиб менга маълумот беради. Шундан сўнг хулоса чиқарамиз», — деган у.

4-июнда президент Жапаров Бейшеналиев ва Зулушевни хизмат вазифасидан вақтинча бўшатган. Президент бундан қарорни Бейшеналиевнинг хибсга олинишига боғлиқ деб қабул қилиб, Зулушев билан Бейшеналиевнинг «шахсий муносабати» айтилган.

Лекин Садир Жапаровнинг амалдаги Конституциясига кўра, Бош прокурорни парламент рухсатисиз лавозимидан четлата олмайди.

Зулушевнинг ўзи «Жапаровнинг фармони муҳокама қилинмайди», «президентнинг қабул қилган ҳар қандай қарори фақат бажаралиши лозим» деб изоҳ берган.

Бейшеналиев эса ўзининг хибсга олинишини «Зулушевнинг қасди» деб, бош прокурор уни қамоққа тиқаман деб таҳдид қилганини айтган.

Октябрь туман суди Бейшеналиевни МХДҚнинг ТИЗОсига 2-июлгача қамоққа олди. Ҳимоячиси унинг юрак хасталиги борлигини баҳона қилиб, унинг  эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича  аппеляция шикояти беришини айтди.