Қирғизистоннинг эркин кураш бўйича курашчилари Олмаотада ўтган Bolat Turlykhanov Cup рейтинг турнирида уч медални қўлга киритишди.
Натижада қирғиз спортчилари умумий жамоа зачётида тўртинчи ўринни эгаллашди. Чемпионат натижалари Бирлашган кураш дунёсининг (United World Wrestling) сайтида эълон қилинди.
Олтин медалларни Бекболот Мирназар ўғли (61 кг вазнгача) билан Эрназар Акматалиев (70 кг вазнгача) қўлга киритди. Иккинчи ўринга Саякбай Усупов чиқди (79 кг вазнгача).
Эркин кураш бўйича умумий жамоа ҳисобида биринчи ўрин қозоғистонлик спортчиларга насиб бўлди. Иккинчи ўринни Ҳиндистон жамоаси, учинчи ўринни эса эронлик спортчилар эгаллади.
Кураш бўйича Bolat Turlykhanov Cup халқаро рейтинг турнири 2-июндан 5-июнга Қадар Олмаотада ўтди. Мусобақага 15 давлатдан келган 300 нафарга яқин спортчи қатнашган.