Ўш вилоятининг Новқат шаҳрида икки фуқарони ўқ отар қурол билан оёққа отган номаълум шахслар қидирилмоқда. Ярадор бўлганларнинг аҳволи ўрта деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ўш вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 5-май куни соат 9:00да Новқат шаҳрининг Алимбаев кўчасида юз берган. Воқеа бўлган ерга Новқат туман милициясининг тезкор-тергов гуруҳи ва Ўш вилоят милициясининг етакчиси ҳамда икки ўринбосари борди.
Дастлабки текширув вақтида Новқат шаҳрининг 30 ёшдаги турғуни Н.И эрта билан уйидан чиқиб, марказий бозорга бораётганда «ДЭУ Нексия» русумидаги автомобил уни қувиб келиб, қарши тарафдаги кўчанинг кесилишида бурилаётган «Тойота-Авенсис» русумидаги машина билан тўқнашган.
Ўшанда «ДЭУ Нексия» машинасидан номаълум одам тушиб, Н.И исмли шахс билан уришиб кетган. Машинадан яна бири чиқиб, Н.Ининг чап оёғига бир марта ўқ отган. «Тойота-Авенсис» машинасининг ҳайдовчиси П.Х машинадан тушганда уни ҳам чап оёғига бир марта отган. Шундан кейин уч киши Н.Ининг қўлида пакетни олганича қочиб кетишган. Пакетда 60 миллион ўзбек сўми (450 минг сом) бўлган.
Новқат туман ИИБнинг ходими тез ёрдам чақириб, жабрланувларга илк ёрдам кўрсатилиб, ҳудудий касалхонага етказилган. Шифокорлар ярадор бўлганларнинг аҳволи ўрта деб баҳоланаётгинин таъкидлашди.
Новқат туман милицияси эксперт криминалислар иштирокида воқеа бўлшан ерда тадқиқ ўтказган. Ҳозирда жиноятда гумонланганларни қўлга олиш бўйича тегишли чоралар ўтказилмоқда. Гумонланувчиларни қўлга олиш бўйича «Яшин» операцияси тузилиб, гумонланувчилар бўйича давлатнинг барча ҳудудига йўлланмалар берилди.