Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров 4-июлда соғлиқни сақлаш вазирининг уч ўринбосарини тайинлади. Жалалидин Рахматулаев, Улук-Бек Бектурганов ва Жапаркул Ташиев хизматдан олиниб, уларнинг ўрнига Улан Сидиков, Бубужан Арикбаева ҳамда Жаркинбек Касимбеков вазирнинг ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар Алимқадир Бейшеналиев вазирликнинг уч ходимини ишдан олган — вазирликнинг ҳуқуқий бўлимининг бошчиси Азамат Жумакеев, жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова ҳамда иш қоғозларини олиб бориш бўлимининг бошчиси Гүлмира Ибраева хизматдан бўшаган.
Вазирликдан кадр ўзгаришлар «реформаларни амалга ошириш ва олдига қўйилган мақсадларга эришиш мақсадида» бўлганини таъкидлашган.
Давлатга қарашли «Кабар» ахборот агентлиги эса мазкур ходимлар вазирнинг ўринбосарлари билан бирга ахборот йиғини ўтказиб, Бейшеналиевни хизматдан олиш илтимоси билан ҳукуматга мурожаат қилгандан кейин қабул қилинганини ёзган.
2-июнда эса Бош прокуратура соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевни «Коррупция»да гумонлаб қўлга олган. Кейин вазирга етти жиноят иши қўзғалгани айтилган.
4-июнда эса президент Бейшеналиевнинг иши бўйича комиссия тузганини айтган. Тергов вақтида Бейшеналиев ҳам, бош прокурор Қурманкул Зулушев ҳам эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатилгани маълум бўлган.
Вазирнинг мурожаати, ходимларнинг норозилиги
Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев 16-майда қирғизистонликларга мурожаат қилган. У унга нисбатан «қоралашлар ва оёқи тўсишлар бўлаётганини» айтиб, бунга ўринбосарларини айблаган.
Шунингдек Бейшеналиев ўринбосарларининг «устидан тушган шикоятлар рост эканига кўзим етди» деб таъкидлаган. Иш сафаридан қайтиши билан уларнинг хизматларига лойиқ экани бўйича масалани кўришни ваъда қилган.
Шунингжек у матбуот анжумани ўтказиб, унинг устидан шикоят қилганларнинг бари «10-20 йилдан ортиқ вазирликда ишлаганини» таъкидлаб, «тиббиёт тармоғининг вайро бўлишига уларнинг алоқаси бор деб ишоч билан айта оламан» деб билдирган.
Вазир улар хизматдан бўшатилса «бутунлай соқлиғни сақлаш тармоғининг ходимлари учун ҳам, фуқаролар учун ҳам енгиллик бўлади» деб ҳисоблаган.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари ва бир қатор бошқармаликнинг етакчилари 16-майда матбуот анжумани ўтказган. Улар вазир «этикани сақламай», ходимларни «мазах қилиб, қўрқитиб юрганини» айтиб ҳукуматдагилардан уни ишдан олишни илтимос қилишган.
Шунингдек улар Бейшеналиевни хизматдан олиш бўйича мурожаатни МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевга, Бош прокурор Қурманкул Зулушевга ҳам Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровга йўллашган.