Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида аёлини калтаклаб ўлдиришда гумонланган шахс ушланди. Бу ҳақда 2-июнда вилоят милициядан билдиришди.
Маълумотга кўра, 29-май куни Бозорқўрғон тумани яшовчиси милицияга мурожаат қилган. У Сузоқ туманининг Қизилтуу қишлоғида синглисининг турмуш ўртоғи калтаклаб ўлдириб қўйганини билдирган.
Мазкур хабар милицияда қайд этилиб, тезкор гуруҳ жиноят содир этилган жойга бориб текширув олиб борган. Шу билан бирга керакли экспертизалар тайинланган.
Эксперт олдиндан берган маълумотга кўра, марҳумнинг қўлларида, қорнида, оёқларида ёрилган ва кўкарган тан жароҳатлари борлигини айтган. Мазкур жароҳатлар қаттиқ тўмтоқ нарсанинг тегиши оқибатида пайдо бўлган.
Аёлнинг турмуш ўртоғи гумондор сифатида сўроқ қилинган. Унда у 29-майда соат 04:00лар атрофида аёли билан тортишиб кетиб, «маст ҳолатда бўлганидан» уни урганини айтган. Шундан сўнг «ярашиб олишганини», лекин «эрталаб туриб қараганда хотини вафот этганини» билдирган.
Ушбу факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Гумондор вақтинчалик ушлаб турувчи жойга киритилди.
Қирғизистондаги фемицид
2021-йили Қирғизистон Марказий Осиёда аёллар учун энг ҳавфли мамлакат деб аниқланган. Давлатда эркаклар аёлларни ўғирлаб, тажовуз кўрсатиб, ўлдириб кўп вақтларда жазосиз қолишади.
Шу билан бирга Қирғизистонда аёллар кўпинча оилавий зўравонликдан жабрланади. Сўнги йилларда йил сайин оилавий зўравонликнинг минглаб фактлари содир бўлмоқда.
2021-йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти билан қайд этилган. Бу оилавий зўравонлик 2020-йилга нисбатан 12%га кўпайди деганни билдиради.
Бундан ташқари, кўп зўравонликдан жабрланганлар милицияга ариза билан мурожаат қилмагани учун рўйхатга киритилмай, ҳисобга олинмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан анча кўп эканидан хабар беради.
Зўравонни қонун доирасида жазолаш жуда қийин-кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади.
Шунинг учун жавобгарликка тортилмаслигини билган зўравонлар аёлларини ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.
«Клооп» журналистлари Қирғизистондаги фемицид ҳақида суриштирув олиб бориб, аёллар кўпинча эри ёки бирга яшаган ҳамроҳининг қўлида ажал топишини аниқлашган— бу оилавий зўравонликни ўз вақтида олди олинмаслик ҳисобланади.