Ўш: Аравонда бир ёшли бола каналга тушиб кетиб ҳалок бўлди

349
Иллюстратив сурат

Ўш вилояти Аравон туманидаги Кесак қишлоғида бир ёшдаги гўдак каналга тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га ФХВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ҳодиса 2-июнда кечки соат 21:00лар атрофида бўлган.

Воқеа бўлган жойга қутқарувчилар боргунича, маҳаллий аҳоли норасиданинг жасадини сувдан чиқаришган. Гўдакнинг нима бўлиб сувга тушиб кетгани ҳақида маълумот йўқ.

Ўтган йилнинг сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманининг Садирбай ва Тойчи қишлоқлари орқали оқиб ўтган «Ўттиз адир» каналига 1,5 ёшдаги норасида оқиб кетган.

Милиция маълумоти бўйича, воқеа 26-сентябрда соат 16:35 атрофида содир бўлган. Ўзган шаҳрининг 24 ёшдаги турғуни 3 ва 1,5 ёшдаги қизлари билан Ўш шаҳридан кичик автобусда бораётган бўлган. Тўйчи қишлоғига етганида машина бир оз вақтга тўхтаб, онаси қизларини канал соҳилига қўйиб, хожатхонага кириб кетган.

Бу орада ёш болалар «Ўттиз-Адир» каналига тушиб кетишган. Қизларини қутқараман деб онаси ҳам тушиб, оқиб бораётганда, қанал сохилида яшаган маҳаллий аҳоли кўриб қолиб, уни ва 3 ёшдаги қизини қутқариб қолишган. Улар касалхонага етказилган.

Муаллиф: Нурайим Рустамова