Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида шаҳар кенгашига сайлов ўтиб, қирғиз қизи Айсулуу Аширалиева депутат бўлиб сайланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Аида Исмаилова Фейсбук саҳифасида билдирди.
Элчининг айтишича, 1-июнда Корея Республикасида маҳаллий органларнинг, вилоят ва шаҳар депутатларининг сайлови ўтган.
«Бизнинг қирғиз қизимиз Айсулуу Аширалиева Сеул шаҳрининг маҳаллий кенгашининг депутатлик хизматига сайланиши билан чин юракдан табриклайман. Айсулуу ҳоним доимо элчиликка ёрдамлашиб, биз олиб борган тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиб келган патриот ватандошларимиздан бири», — деб ёзди Исмаилова.
Аширалиева аввал Kaktus Media’га интервью бериб, Кореяга 2004-йили кўчиб кетганини айтиб берган. 2020-йили Кореядаги Хангук чет тиллар университетиде «Адабиётчи» мутахассислиги бўйича магистратурани тугатиб, «Чингиз Айтматовнинг "Жамила" повестидаги анъанавий ва замонавий тўқнашувлар» мавсумида диплом ишини ёқлаган.
Аширалиева «Ай-Пери» Марказий Осиё маданияти ва санъат ассоциациясининг ҳам асосчиларидан бўлиб ҳисобланади.
Мақола муаллфи: Медина Сейитказиева.