Қамчибек Ташиев вазирлар маҳкамаси аъзоларининг кўзи билан тийиб, депутатнинг саволини жавобсиз қолдирди

352

2-июнда Жогорку Кенешнинг йиғинида Иссиқата округидан сайланган депутат Акбокон Таштанбековнинг Кант авиабазаси йилига қанча ҳақ тўлайди деган саволи жавобсиз қолди.

МХДҚнинг етакчиси, вазирлар маҳкамаси бошчисининг ўринбосари Қамчибек Ташиев бу бўйича маълумоти йўқ эканини айтиб, вазирлар маҳкамасининг бошчиси ва молия вазиригина жавоб беришини билдирди.

Бу орада Жогорку Кенешнинг етакчиси Талант Мамитов гапга аралашиб, молия вазири бор эканини ёдга солиб, Таштанбековнинг саволига жавоб бериб қўйишни илтимос қилди.

Аммо МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев вазирлар маҳкамасининг вакилларини кўзи билан тийиб, жавоб беришга имконият бермади.

Кант ҳарбий базаси

Россия Қирғизистон билан 2003-йили 15 йилга келишув тузиб, Жамоат хавфсизлиги ҳақида келишув ташкилотининг доирасида Кант шаҳрида авиация базасига асос солган.

Унинг асосий мақсадларидан бири — бу  региондаги хавфсизликни таъминлаш учун россиялик ҳарбийларни жойлаштириш бўлган.

Қирғизистондаги Россиянинг қўшма базасига бир неча объектлар киради: Кант шаҳридаги «Кант» авиабазаси, Қоракўл шаҳридаги ҳарбий синов базаси, Чалдибар қишлоғидаги алоқа тармоғи ҳамда Майлусув шаҳридаги сейсмик пункт.

Базани қўлланиш ҳақидаги ҳужжат «Россия Федерацияси билан Қирғизистон Республикасининг ўртасидаги терма Россия ҳарбий базасининг Қирғизистон Республикасининг ҳудудида бўлишининг вазият ва шартлари ҳақида келишув» деб аталади, у 2012-йилнинг 20-сентябрида ҳам 15 йилга келишув тузилган.

Ҳужжатга кўра, Россия ернинг ҳар бир квадрат метри учун 50 цент ёки 0,5 доллар тўлаган. Шундай қилиб, ижаранинг умумий миқдори 4,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бу келишув пункти 5 йилдан кейингина кучига кирган  – 2017-йилнинг 29-январида.

2016-йилнинг декабрь ойида, Атамбаев Қирғизистоннинг президенти бўлиб турганда, келишувнинг муддати тугагандан кейин, рус аскарлари мамлакатдан «чиқиб кетиши керак» деб айтган. Унинг айтишича, республика «ўз ҳарбий кучига» таяниши керак.

Россиянинг ҳарбий кучларига авиабазани бериш ҳақидаги келишув 2018-йили тугиши керак эди.

Шундан кейин Россиянинг президенти Владимир Путин 2017-йилнинг 28-февралида Атамбаев билан бўлган учрашувда, агар қирғиз томон ўзининг қуролли кучларини етарсиз даражада тузиб олиб, уларга рус базаси керак эмаслигини айтса, у ҳолда рус аскарлари «ўша куниёқ» чиқиб кетишини билдирган.

«Бизга ҳарбий контингентни жойлашлаштиришнинг ҳеч қандай зарурати йўқ. Бу Қирғизистоннинг ўз хавфсизлиги билангина боғлиқ» — деган ўша вақтда Путин.

2020-йили эса ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков Россия ҳарбий базасининг Кантда жойлашувининг статуси ҳамда шартлари ҳақида Қирғизистон билан Россиянинг ўртасидаги протоколни ратификациялаш ҳақидаги қарорга қўл қўйган.