Алексей Ширшовнинг уй қамоғи 26-июлга қадар узайтирилди

268

«Дастан» трансмиллий корпорациясининг собиқ раиси Алексей Широшовнинг уй қамоғи 26-июлгача давом этади. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судидан хабар қилишди.

Эҳтиёт чорасини Биринчи май туман суди 21-майда қабул қилган.

МХДҚ Ширшовни 10-майда коррупцияда гумонлаб қўлга олган, аммо ўша куни суд уй қамоғига чиқарган.

Тергов маълумотларига кўра, Ширшов Иссиқкўл вилоятидаги «Аврора Плюс» дам олиш маркази ҳудудидаги 56 қимматбаҳо хонадонни ва 27 коттежни мамлакат мулкидан чиқаришнинг асосий ташкилотчиларидан бири бўлган.

Махсус хизмат маълумотига кўра, мазкур схемага Иссиқкўл туман ҳамда вилоят судлари, Олий суд судьялари, шу билан бирга Президент аппарати, давлат Мулк фонди  ва Давлат рўйхатга олиш хизматининг одамлари жалб қилинган.

МХДҚ  Ширшов қамоққа олинганини хабар қилганда у қайси ерда ушланганини айтмаган.  Ширшов 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин мамлакатдан қочиб чиқиб, Интерпол томонидан қидирувга олинган. 2010-йил июнь ойида Муваққат ҳукумат Ширшовнинг қаерда экани ҳақида маълумот учун 100 минг доллар тўлашга ҳам тайёр бўлган.

Kaktus.media нашри шахсий манбаларига таяниб, Ширшов сўнги бир неча ойдан буён Бишкекда юрганини айтмоқда.

Аммо Биринчи май туман суди 11-майга ўтар кечаси «Дастан» Транс миллий корпорациясининг собиқ раиси Алексей Ширшовни уй қамоғига чиқарган.

Матбуот хизматидан МХДҚ илтимосига кўра, Ширшов 26-майгача уй қамоғига чиққанини қўшимча қилишган.

Ширшов кўп йиллардан бери қидирилиб, лекин дарҳол қўйиб юборилгани жамоатчилик орасида норозилик пайдо қилган. Президент Садир Жапаров журналистларга берган интервьюларининг бирида Ширшов терговга ёрдам бергани учун уй қамоғига чиқарилганини айтган.

Президент Садир Жапаров Ширшов билан 6-7 ой аввал учрашганини, у ҳозир тергов билан ҳамкорликда, Максим Бакиевнинг маблағини мамлакатга қайтариб олишга ёрдам бераётганини билдирган. Президентнинг сўзларига кўра, Ширшов собиқ президент ўғлининг 200 млн доллар сақланган банкни топганини айтиб, қабул қилишини сўраган. Шу билан бирга 2010-йили муваққат ҳукумат аъзолари ва ўша вақтда ҳукуматда турганларнинг биронтаси Максим Бакиев мулкини, уни ичида «Аврора Плюс» пансионатини давлатга ўтказмасдан мусодара қилганини айтиб берган.

Ширшов ким?

Ширшов Қирғизистоннинг энергетика тармоғини «соядаги кардинали» ҳисобланади. У собиқ  президентларнинг ўғиллари Айдар Акаев, кейинчалик Максим Бакиевга мамлакат энергетикаси бўйича маслаҳатларини бериб юрганлиги билан машҳур.

Ширшов электр энергиясини «ўлик шахслар»га ёздириш ва энергетика тармоғидаги тендерларни  «ўз танишлари» ютиб чиққан коррупциявий схемаларнинг муаллифи деб аташади. «Ширшовнинг коррупциявий схемалари» бугунги кунгача ҳам фаол эканилиги айтиб келинади.

Ширшов 2007-йилгача «Севереэлектр» ҳамда «Электр станциялар»нинг молиявий  директори, кейинчалик 2007-йилдан 2010-йилгача «Дастан» ТУК ОҲЖнинг бошқармасининг раиси бўлган.

Ширшов Максим Бакиевнинг энг яқин дўстларидан бири ҳисобланган. 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин мамлакатдан қочиб кетган. 2019-йили  Бишкек ИЭБини модерницазия қилишда коррупция иши бўйича МХДҚ топшириғи билан Латвияда тергов қилинган.

МХДҚ 10-майда «Дастан трансмиллий корпорацияси» ОАЖнинг собиқ раҳбари Алексей Ширшов қўлга олинганини билдирган. Махсус хизмат Ширшов коррупцияда айбланаётганини айтган.

Шундай бўлса ҳам 11-майда Ширшов махсус хизмат илтимосига кўра, Биринчи май туман суди томонидан уй қамоғига чиқарилганини таъкидлашган.