Қадамжой: 8 ёшли қизни машина уриб кетиб, касалхонада ҳалок бўлди

298

Боткен вилоятининг Қадамжой шаҳрида мактабга бораётган 8 ёшдаги қизни машина уриб кетди. Ўсмир олган жароҳати туфайли шифохонада вафот этди.

Вилоят  йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 31-майда соат 12:30лар атрофида содир бўлган.  2-синф ўқувчиси йўлдан ўтиб кетаётганда «Тойота Ленд Крузер» русумидаги машина уриб юборган.

Йўл транспорт ходисаси видео назорат камерасига тушиб қолган. Унда қиз йўл чизиқлари йўқ ердан ўтганини, автомобил эса катта тезликда келаётганини кўриш мумкин. Югуриб чиқиб кетаётган ўқувчини йўл четида тўхтаб турган «Хендай Портер» тўсиб қолган.

Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олиниб, машинаси жарима майдонига киритилди. Тергов ишлари бошланди.

2-апрелда соат 20:00лар атрофида Боткен шаҳрида 13 ёшдаги ўсмирни машина уриб юборган. У Боткен шаҳар мэри Имамназар Буркановнинг хизмат машинаси бўлган.

Воқеа мактаб олдида содир этилган, ўқувчи спорт тўгарагидан чиқиб, уйига кетаётган эди. Ҳодиса оқибатида ўқувчи жонлантириш бўлимига тушган, унинг аҳволи «ўта оғир» деб баҳоланган.

Кейинроқ мэрнинг хизмат машинасида шаҳар раҳбарининг қариндоши оиласи билан кетаётгани аниқ бўлган. Мэр ўзи ҳайдовчиси унинг қариндоши эканини тасдиқлаб, аммо раддия беришдан бош тортган.

Боткен милицияси мазкур воқеани текшира бошлаган.