Temirov Live: Темировнинг чўнтагига наркотикни махсус кучлар қўмондони солиб қўйган бўлиши мумкин

258

Temirov Live асосчиси, суриштирувчилари журналист  Болот Темировнинг чўнтагига наркотик солиб қўйиш имконияти  бўлган спецназнинг шахсни аниқлаганини билдирди. Бу ҳақда Temirov Live Ютуб каналида жойлаштирилган видеода айтилади.

Суриштирувчилар 22-январ куни Temirov Live офисида ўтказилган тинтув чоғида гиёҳванд моддаларни Бишкек шаҳар ИИБ махсус бўлинмасининг командири Данияр Байгазиев солиб қўйган бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда. Журналистлар Байгазиев билан тинтув вақтидаги спецназнинг ўхшашлигини аниқладилар. Уларнинг овози солиштирилганда ҳам худди шундай бўлиб чиқди. Бундан ташқари уларнинг овозини ҳам солиштирганда, ўхшаш бўлиб чиққан.

Temirov Live’нинг видеосидан скриншот.

«Қўлга олиш чоғида баъзи махсус кучлар мендан хафа бўлмасликни сўрашди. Боке, хафа бўлманг, бу буйруқни бажаришга мажбурмиз» деган гапларни мен тергов жараёнида ходимлардан кўп бор эшитиб турибман», – дейди Болот Темиров. Шунингдек, Темиров қонунда жиноий буйруқни ижро этганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатди.

Бундан ташқари, журналистлар дастлабки маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 5-бўлимида ишлаётган Бексултон исмли йигит Temirov Live ходимининг шахсий ҳаётини ошкор қилиш, таҳдид ва Темировнинг паспорти бўйича маълумотларни сохталаштиришга алоқадор бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Улар бу одам ҳақида маълумотга эга бўлганларни журналистлар билан бўлишишга чақирдилар.

Temirov Live’ видеосидан скриншот.

Temirov Live’ журналистларига нисбатан тазйиқ

Журналист Болот Темиров ва Temirov Live жамоаси Қирғизистондаги юқори ҳукумат маҳкамаларидаги коррупцияни ёритиб келишади.

Январ ойи охирида таҳририятга Бишкек шаҳар ИИБнинг наркотик моддаларга қарши кураш хизмати бостириб кириб, тинтув ўтказган эди.

Улар идорага «Ҳамманг ерга ёт» деган буйруқни айтиб кириб келишган. Икки милиционер бош муҳаррир Болот Темировнинг елкасидан босиб, қайта турғазиб, чўнтагини бўшатишни талаб қилишган. Чўнтагидан чиқарилган нарсалар орасида кичик бир пакет бўлган. Милиция ходимлари пакетда марихуана бор эканлигини билдириб, офисдаги компютерларни мусодара қилиб, журналистнинг қўлини қайриб олиб кетишган.

Темировнинг ўзи наркотик солинган пакетни унга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «солиб қўйилган»ини айтди. Шу куннинг ўзида текширув натижасида унинг қонида ва сийдигида «гиёҳванд модда» йўқлиги аниқланган. Эртаси куни журналистни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхати билан уй қамоғига чиқаришди. Темировга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш айблови қўйилган, кейинчалик у наркотик моддалар тайёрлаш моддасига ўзгартирилган.

Темиров бу ишларни бир гуруҳ журналистлар томонидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев оиласининг «иши»ни фош қилгани учун таъқиб қилиниши деб баҳолади. Адвокатлар журналистга қарши жиноий иш қўзғатилишини “бутунлай абсурд” деб атади.

Суриштирув эълон қилингандан сўнг Temirov Live жамоаси ижтимоий тармоқда провокацияга учради. «Клооп», OCCRP ва Озодлик радиосининг қирғиз хизмати томонидан олиб борилган изланишлари натижаларига кўра, Temirov Live’ жамоаси ўзини МХДҚ ходимларимиз деб таништирган ва терговчи журналистларни иғво қилган шахслар томонидан жосуслик қилинганини аниқлашган.

Апрел ойида Болот Темировга нисбатан яна учта жиноий иш қўзғатилган: паспорт ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш. Жиноий ишларнинг ҳаммаси  Temirov Live’ журналистлари МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас ҳақида суриштирув бошлаганидан сўнг маълум бўлган. Унда айтилишича, Тай-Мурас Ташиев асосчиси сифатида кўрсатилган «Моко Групп»  компанияси Жалолобод вилоятига ёқилғи етказиб бериш бўйича тендерларда ғолиб чиқишни бошлаган.

Темиров бу ишни бир гуруҳ журналистлар томонидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев оиласининг «иши»ни фош қилгани учун таъқиб қилиниши деб баҳолаган

Аввалроқ Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR), Норвегия Хелсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хелсинки жамғармаси (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқлари фаоллари (CRD) расмийларни терговчи журналист Болот Темировга қўйилган айбловларни олиб ташлашга чақирган эди.

Ташкилотдагилар Темировга нисбатан қўзғатилган жиноий ишларнинг «сиёсий мотив» ва «ҳокимиятнинг юқори бўғинларидаги коррупция бўйича тергов ҳаракатлари учун аниқ қасос» эканини билдиришган.