1-июнда Бишкекда болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга бағишланган тинчлик митинги ўтди. Таълим вазирлигининг биноси олдига тўпланган фаоллар Сузоқ туманида ўқувчи қизни калтаклаган ўқитувчини ҳимоя қилган таълим вазирини, милицияни ва депутатларни танқид қилиб чиқишди.
Фаоллар «Зўравонлик билан келажакни қура олмаймиз», «Мактаб болалар учун хавфсиз бўлиши керак», «Мактабдаги зўравонликни тўхтатинг», «Болаларга зўравонлик, агрессияга йўл йўқ» деган ёзувларни кўтариб туришди.
Митинг иштирокчиси Гулбарчин Жумабаева президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, Сузоқда ўқувчи қизнинг калтаклангани бўйича ишни ўз назоратига олишни илтимос қилди.
«Қизни шафқатсиз калтаклаш билан дарс вақтида шоу уюштиргани кўрсатилмоқда. У ерда қолган болаларнинг ҳам психологиясига путур етти дейиш мумкин. Қиз касалхонада ётса ҳам хавфсизлиги таъминланмаяпти. Ота-онаси ҳам босимларга учраётганини интервьюлардан кўраяпмиз» — деди Жумабаева.
Фаоллар ўқитувчининг ўқувчига куч қўлланиши профессионалликка тўғри келмаслигини таъкидлашди.
«Биз ўқитувчиларни ҳурмат қиламиз, аммо бу воқеа ўқитувчининг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган воқеа эмас. Чунки, унинг билим даражаси, педагогик этикаси ўқитувчи деган номга муносиб эмас. [...] Педагогик билими йўқ, бир ойлик курсни битирган одамни, ким ўқитувчи қилиб ишга олган? Бизнинг давлатда билими йўқ қанча одам болаларимизга таълим бермоқда?» — деб савол беради иштирокчилардан бири.
*Омбудсмен Атир Абдрахматова ўқувчи қизни калтаклаган Мээримгул Эргешбаеванинг бошланғич синфнинг ўқитувчиси деган ўрта профессионал билими бор эканини, 2013-йили компьютернинг оператори деган курсни тўлиқ битирганини билдирган. У ўқитувчининг билим даражаси савол пайдо қилишини айтган.
Митингнинг иштирокчиси Элвира Султанмурат қизи Сузоқдаги воқеа давлатнинг болаларни ҳимоя қилмаслигин яна бир бир тасдиқлади деган фикрда.
«Ҳуқуқ тартибот органларидан бошласак, Жалолобод вилоят милицияси ўқувсини танқид қилиб, гап қайтарди деган баҳона билан ўқитувчини оқлади. Вазир ҳам фикрини айтиб, тарбияга тўнкаб, ўқувчининг калтаклангани аниқ айтилмади. Депутатлар болаларни ҳимоя қилади деб кутсак, улар ўқувчиларга жарима солиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишдан ўтказишдию Бунинг бари Қирғизистонда болаларнинг ҳимоя қилинмаётганини тасдиқлайди», — деди Султанмурат қизи.
*Жогорку Кенешнинг уч депутати Жиноят ва жазо кодексига ўзгартириш киргизишни, ўқитувчиларни камситган ота-оналар билан ўқувчиларга жарима солишни таклиф қилишган. Қонун лойиҳаси парламентнинг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитасида кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда мақулланди.
Ўқитувчи-ўқувчи можароси
Сузоқдаги №1 Жоомарт Боконбаев номидаги мактабда 7-синфнинг ўқувчиси ўқитувчи тарафидан калтаклангани 25-майда маълум бўлган. Фейсбукда ўқитувчи билан ўқувчи қиз тортишаётгани, шундан кейин мактаб ўқувчисини бош-кўзига ураётгани тасвирланган видео тарқаган.
Бу воқеа интернетга тарқагандан кейин жамоатчиликда қарама-қарши фикр пайдо бўлган. Айримлар ўқитувчини жазолашни талаб қилса, айбни ўқувчи қизга оғдарганлар ҳам бўлган.
Мазкур факт бўйича махсус комиссия тузилиб, Жалолобод вилоят ИИБи текширувни бошлаган. Ўқувчи қиз касалхонага ётқизилган.
Кейинчалик воқеа бўйича ўқувчи қиз, унинг онаси ва ўқитиувчи изоҳ берган. Ўқитувчининг қизи билан жабрланган қиз бир синфда ўқигани маълум бўлган.
Ўқувчи «ўқитувчининг қизи менга сўкинди», «унга жавоб қатрганимда ўқитувчи мени уришди» деб билдирган. Ўқитувчи ўқувчиси билан шу сабаб айтишиб кетганини тан олиб, «тарбияга чақирдим» деб айтган.
Таълим вазири Алмаз Бейшеналиев «қандай вазият бўлганда ҳам ўқитувчи ўқувчига қўл кўтармаслиги керак эди» деб билдирган. Омбудсмен Атир Абдрахматова эса воқеага дарҳол муносабат билдириб, ўқитувчи ва мактаб директори жавобга тортилиши керак деб ёзган. Кейинчалик Абдрахматова ўқувчи қизнинг бош мияси чайқалиб, мияси ёпиқ жароҳат олганини айтган.
Жабрланувчи қизнинг онаси аввал ўқитувчининг устидан ариза ёзмаганини, аммо бу ҳаракатидан норози бўлганини таъкидлаган. Кейинчалик қизнинг онаси милицияга ариза билан мурожаат қилгани маълум бўлган.