29-майда Жалолобод шаҳридаги «Мин-Ксин» металлни қайта ишлаш заводида темир эритиш печи портлади. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида етти киши жароҳатланган. Уларнинг уч нафари куйиш жароҳати билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Тўрт нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг уйларига чиқарилган. Уларнинг орасида бир Ўзбекистон ва икки нафар Хитой фуқаролари бўлган.
Мазкур факт Жалолобод шаҳар ИИБга қайд этилиб, текширув ишлари бошланди. Воқеа бўлган ерда назорат ўтказилиб, схема ва фото таблицалар тузилди. Шунингдек, суд-тиббий ва ёнғин техника экспертизалари тайинланди.
Қирғиз-хитой қўша темирни қайта ишлатувчи заводида 65 киши ишлайди.Унга хитой инвестори 114 миллион сом инвестиция киритган.