Бишкекда бир гуруҳ ўспирим қизлар қўлга олинди. Милиция қизлар тиламчилик қилиб, ходимларнинг талабларига бўйсунмай қўйганини айтмоқда. Қизларни қўлга олиш ҳолати вақтидаги видео ижтимоий тармоқларга тарқади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Видеодан патрул хоими қизлардан бирини асфальтга йиқитиб ётқизганини кўриш мумкин. Бу орада бошқа қизлар патрулчилар қўлидан чиқишга ҳаракат қилишган.
Воқеа Бишкекнинг Чингиз Айтматов ва Абсамат Масалиев кўчаларининг кесилишида бўлган. У ерда светафор ишламагани сабаб патрул ходимлари машиналар ҳаракатини тартибга солаётган бўлган.
Ўша вақтда патруличиларнинг айтишича, ҳайдовчилар йўлнинг ўртасида тиламчилик қилиб юрган қизларни йўлдан олишни илтимос қилишган.
Матбуот хизматидан патрул ходимлари уларни йўлдан чиқаришга ҳаракат қилганда қизлар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, ходимларни уриб-тепиб юборишган деб билдиришди.
«Ходимлар бу фуқароларнинг қиз бола эканини ҳисобга олиб, ҳеч қандай куч қўлланмай, охирида Октябрь туман ИИБга етказишган», — деб билдиришди Патрул милиция бошқармасидан.
Матбуот хизматидан ҳозирда ёш қизларни тиламчи қилиб кўчага чиқариб, пул тўплашга мажбур қилганлар ҳам текширилишини қўшимча қилишди.