Бекешев қандай ҳолатда қиморхона қонунига қарши овоз беришини айтди

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев қандай вазиятда казинога қарши овоз бериб, Қирғизистонда қиморхоналарни очиш лойиҳасини қўлламасликка чақиришини айтди.

Депутат қонун лойиҳаси бўйича бир неча таклифларни берганини айтди. Улардан бири  — онлайн-казино очиш имкониятини йўқ қилиш.

Депутатнинг фикрича, бундай казинога солиқ солиш ва қирғизистонликлар иштирок этиб-этмаганини аниқлаш мумкин эмас.

«Вазирлар маҳкамаси аксинча онлайн-казинони қолдиришни истайди. Қонун бу шаклда давлат бюджетини тўлдирмайди, ҳукуматнинг яқин одамларининг чўнатигини тўлдириб, давлат фуқароларининг қимор ўйинларига гирифтор қилади. Бизнинг фуқароларнинг [казинога] боришига назорат бўлмаслиги учун барча ҳаракатлар кўрилмоқда», — деб таъкидлади у.

Бекешевнинг таклифлари орасида «қора рўйхат» ҳам бор. У айрим қирғизистонликларга қиморхоналарга боришни тақиқлайди.

Халқ вакилининг айтишича, у лудоманларнинг яқин қариндошларининг аризаси асосида тузилади. Аммо вазирлар маҳкамаси, Бекешевнинг айтишича, бу таклифни қўлламаяпти.

«“Назорат хариди” тушунчасини киргизишга розилик бўлмаётгани ачинарли, бунда ҳар бир фуқаро казинони қирғизистонликлан пул олишига туртки қила оларди. Бу бизнинг фуқароларнинг иштирокига йўл бермаган бўларди. Аммо Вазирлар маҳкамасидаги ҳимоячилар қиморхона бизнесининг жозибасини ўлдирмаслик керак дейишмоқда», — деб ёзди у.

Вазирлар маҳкамаси қимор ўйинларини реклама қилмаслик таклифини ҳам қўлламаяпти.

«Агар таклифлар қабул қилинмаса, у ҳолда мен “қаршиларнинг” сафида бўламан. Аммо ҳамкасбларимни турли усул билан кўндиришади деб қўрқаман. У ҳолда қонун “йиртиқ” бўлиб, [қирғиз] фуқароларининг барига ўйнашга ва казиночиларнинг солиқдан қутилиб кетишига йўл очади», — деб таъкидлади депутат.

Қирғизистонда казино очиш ташаббуси

2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистонда қиморхоналарни очиш ташаббучини қўллаган. Шундан кейин ташаббусни вазирлар маҳкамасининг бошчиси ҳам қўллаган.

2021-йилнинг 27-апрелида президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча ҳудудларида — йирик шаҳарлар ва вилоят марказларига казино очиш ташаббуси билан чиққан. Ўша вақтда Жапаров қимор ўйинлари бюджетга «миллиардлаган» даромад олиб келишини таъкидлаган, вазирлар маҳкамаси ҳар бир ўйин столи учунгина солиқ солмасдан, казион фаолиятини олиб бориш учун 1- 1,5 млн долларга лицензия сотишини қўшимча қилган.

Иқтисод ва тижорат вазирлиги «Кўнгил очар ўйинлар ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 28-мартда жамоатчилик муҳокамасига олиб чиққан. Унга кўра, ведомство казино, тотализатор, букмекер контораси ва залларнинг, шунингдек ўйин автоматларининг фаолиятини қайтадан қонунийлаштиришни истайди.

Иқтисод вазирлиги мазкур қонун лойиҳасини «шошилинч» қатори — навбатдан ташқари тартибда дарҳолд уч ўқишда кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Агарда қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистоннинг, шунингдек ҳаракатга лаёқатсиз ёки 21 ёшга тўлмаган фуқаролар қиморхонларнинг мижози бўла олмайди.

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров 2001-йили давлат бюджетига казино ва қимор ўйинларининг фаолиятидан 360 миллион сом тушганини, бу сафар мазкур маблағ тўрт баробар кўп бўлиши кутилаётганини айтган.