Ижтимоий тармоқларда собиқ президент Алмазбек Атамбаев 27-майда ҳусусий клиникаларнинг бирига олиб келингани тасвирланган суратлар тарқаган.
Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев «Клооп»га билдиришича, собиқ президент Миллий кардиология марказида етарли шароит бўлмагани сабаб 27-майда «ЮРФА» клиникасига МРТга тушиш учун олиб келинганини тушунтирди.
«[Атамбаевни] олиб келиб, бир соатнинг ичида магнт-резонанс томографиясини ўтказишган. Ҳозирда у Миллий кардиология марказида», — деди юрист.
Алмазбек Атамбаев Миллий кардиология марказига ётқизилгани 25-майда маълум бўлган. Ўшанда адвокат Жоошев собиқ президентнинг аҳволи ҳамон оғир деб билдирган.
«Бир ой аввал Биринчи май туман суди Атамбаевга тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берган. У стационар турда даволанади. У ерда қанча вақт бўлиши номаълум», — деган у.
Бунга қадар адвокатлар собиқ президентни касалхонага ётқизиш учун бир неча бор рухсат сўрашган. Атамбаев соғлиғи сабабли суд залидан бир неча марта тез ёрдам билан колонияга етказилган.
Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказ собиқ президент судга мажбуран олиб келинаётганидан соғлиғи кескин ёмонлашиб кетаётганини хабар қилган.
Собиқ президент ҳуқуқ ҳимоячиларига ўтиришга ҳам, туришга ҳам иконият бермаётган бел оғриғини айтиб шикоят қилган. Шунингдек бир оз қимирласа ҳам етишмай, қўли ҳамда оёғини ҳис қилмай қолаётганини айтиб берган.
№47 колонияга қарашли даволаш ҳамда тузатиш муассасасининг бош шифокори Атамбаев текширувдан ўтишга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассисларининг маслаҳатига ва даволанишга муҳтож эканини айтган.
Апрелда Атамбаевни Бишкекдаги №47 колониядан Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияга ўтказишган. Алмазбек Атамбаев Чуй вилоятининг Қўйтош қишлоғидаги резиденцияси икки кунга чўзилган штурмдан кейин 2019-йили 8-августда қўлга олинган.
Алмазбек Атамбаевга бир қатор жиноят ишлари қўзғалган. У Қўйтош воқеаси, Туркиянинг фуқароларига паспортларни ноқонуни бериш, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши, Бишкекдаги «Калис-Ордо» масссивидаги мактаб қуришда ва ИЭМни янгилашдаги коррупция ишларининг фигуранти.