Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Россиянинг «Сколково» фондига Иссиқкўлда IT қишлоғини очиш таклифни берди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.
Ўз навбатида «Сколково» Фондининг компетентлилик марказининг директори директори Павел Новиков молиявий-иқтисодий соҳада, шунингдек маҳаллий стартапларни ҳамда рақамли инновацияларни киргизишда Қирғизистон билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Бундан ташқари, Новиков рақамли индустрияни ривожлантиришда давлат қўлловининг гувоҳи бўлиб турганини таъкидлади.
Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, Жапаров 28-майда 8 йирик Россия IT компаниялари қатнашган «Замонавирй рақамли банк ва экотизим» форумида сўзга чиққан.
У ўз нутқида ахборот технологияларининг ривожланиши банк бизнесининг фаолиятига янги муомала қилишга олиб келганини таъкидлади.
Жапаровнинг айтишича, Қирғизистонда электрон тижорат, молиявий ва банк хизматларини кўрсатишда масофдан хизмат кўрсатишни фаол ривожлантириш финанс технологияларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўлиб ҳисобланади.
«Биз бу билангина тўхтаб қолмай, мамлакатнинг молиявий-иқтисодий жараёнларига нақд бўлмаган инновация маҳсулотларини киргизишни тезлаштирмоқдамиз», — деб таъкидлади Жапаров. У Қирғизистоннинг меъёрий ҳуқуқий базаси бундай қарорларни имкон борича тез бўлишига тез орада қабул қилишга имкон беришини ҳам қўшимча қилди.
Жапаров шунингдек, Вазирлар маҳкамаси рақамли инновацияларни инсон ҳаётининг барча соҳаларига фаол тадбиқ қилишни қўллашга тайёр эканини ҳам таъкидлаб ўтди.
Креатив иқтисод
Аввалроқ президент Садир Жапаров креатив иқтисодни «давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири» қатори эълон қилган.
*«Креатив иқтисод» термини биринчи марта илмий қўлланишга 2000-йили киритилган. Одатда, бу тушунча интелектуал фаолият натижаси сифатида товарларни ва хизмат кўрсатишларни сотишга асосланган иқтисоднинг ўзгача сектори бўлиб ҳисобланади.
Бу ҳақда президент Садир Жапаровнинг «Креатив иқтисодни ривожлантириш ва Қирғизистон Республикасининг прогрессив тараққиёти учун шароитларни яратиш бўйича чоралар ҳақида» қўл қўйган фармонида айтилади. Президент ўз фармони асосида ўлка иқтисодини инновация йўналишини ривожлантириш учун асосий тузишга қарор қилган. У креатив индустриялар секторини иқтисоднинг янги тармоғи сифатида ривожлантиришга имкон бериши керак.
Шунингдек, давлат раҳбари минкабга қуйидаги топшириқларни берган:
- ўлканинг креатив иқтисодини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш;
- креатив индустриялар классификациясини аниқлаш;
- креатив индустриялар паркини тузиш;
2022-йилнинг 1-октябригача креатив индустрияларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳуқуқий-меъёрий актлар тўпламани ишлаб чиқиш;
Бизнесменлар 2021-йилнинг ёзида президент ва Вазирлар маҳкамасининг бошчиси билан Креатив иқтисод ҳақида суҳбат қурган.
23-июнда президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг бизнес жамоатчилиги билан учрашган. Дастлаб Садир Жапаров бизнесни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилишини айтиб берган, шундан кейин тадбиркорларнинг таклифларини тинглаган.
Креатив иқтисод ҳақида Ololo Group асосчиларидан бири, тадбиркор Данияр Аманалиев ҳам айтган эди. У Қирғизистонда ҳамма эплаб кун кўриш ва муаммони ҳал қилиш билан машғуллигини, айни вақтда ривожланган давлатга айланиш ҳаёли билан интилишга ҳеч ким эътибор қаратмаётганини билдирган.
Аманалиев инноваторлар билан илмли одамлар Қирғизистондан чиқиб кетмаслиги учун шароит яратиш кераклиги айтган. У даромад кўп тушувчи иш ўринларини тузиш учун IT-тармоғини ривожлантиришни таклиф қилган. Ўшанда у ҳукумат енгиллатилган солиқ режимини киргизиш орқали креатив иқтисодни ривожлантиришга ёрдам бериши кераклигини айтган.
«Дунёда креатив экономикага эътибор қаратаётган давлатлар унчалик кўп эмас. Менимча, биз ҳам шундай янги ғояни топишнинг устида турибмиз, бу биз учун яхши имкониятю Шу сабабдан илтимос, креатив индустиялар паркини тузайлик, айнан Юқори технологиялар паркиники каби қилиб, барча креатив индустриялар учун енгиллатилган солиқ режимини киргизиб берайлик», — деб таклиф қилган Аманалиев.