Давлат харидлари ҳақида янги қонунга кўра, давлат ишхоналари товар ва хизматларни тендер ўтказмай туриб тўғридан-тўғри сотиб олса бўлади. Хатто харидлар ҳақидаги маълумотлар ҳам порталда эълон қилинмайди. Бу барча харидларнинг учдан бири сояга кетади дегани. Кимдан нима сотиб олганини, баҳоси қанча эканини кўриш мумкин бўлмай қолади, енг ичидан сўзлашувлар ва коррупцияни суриштирув эса қийинлашади.
Сайт орқали коррупцияни қандай қилиб аниқлаш мумкин?
Бир неча қурилиш фирмаларига эгалик қилган Жапар Асанов исмли тадбиркор Ўш давлат университетининг (ЎшДУ) тендерларида 6 млн сом пул топган. Асановнинг компаниялари аукционларга қатнашиб, охирги 3 йилда 47 марта ғолиб бўлган. Аммо масала бошқа томонда — Асанов ўз компанияларинигина тендерга қатнаштириб, сохта рақобатни яратган. Давлат харидлари ҳақидаги қонун шу каби схемалар тузишни кескин таъқиқлайди, аммо ЎшДУ бу қонунбузарликларга кўз юмиб, Асановнинг компаниялари билан келишув тузиб турган.
Экс-депутат, Жогорку Кенешнинг Ёқилғи-энергетика комплекси бўйича қўмитанинг аъзоси Абдимуктар Маматовнинг ўғли Ақилбек давлатга ёқилғи мойи сотиб, 1 млрд сом даромад топган. Бунинг хайрон бўладиган ери йўқ, чунки Маматовнинг ўғлига мамлакатдаги ёқилғи мойини сотувчи Red Petroleum йирик компанияси тегишли. Ақилбекнинг компаниячи эса отаси парламент курсисини эгаллаб турганда тендерларни ютиб, гуллай бошлаган. Аммо, аслида қонун депутатларнинг фарзандларига давлат харидларида иштирок этишни таъқиқилайди.
Бундан ҳам мураккаб схемани Болот Темировнинг жамоаси аниқлаган. 2021-йили «Унаа» давлат ишхонаси «Госзнак» компаниясидан 518,5 млн сомга машинанинг техник паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаларнинг бланкларини сотиб олган. Бир қарагандан очиқ-ойдин кўринган келишувнинг ортида бир қатори қинғир ишлар бўлган.
Чунки, «Унаа» давлат ишхонасини ўша вақтдаги президент Жапаровнинг қудаси Турусбек Тумонбаев бошқариб турган. Унинг қизи Айгерим Тогузбаева эса «Госзнак»нинг тендерларини кетма-кет ютиб келган «Деловая стратегия» компаниясини бошқаради. Схема эса шундай бўлган: Тумонбаевнинг кўмаги билан «Унаа»нинг харидларидан «Госзнак» фойда кўрган. Давлат ишхонаси ўз навбатида амалдорнинг қизини буюртма билан таъминлаб турган. Схема фош бўлганда Тумонбаев хизматдан кетган.
Бу суриштирувларнинг бари Давлат харидлари порталининг — тендерлар ўтган электрон ҳудуднинг ёрдами билан ўтказилган. Давлат ишхоналари қандай хизматга ёки товарга эҳтиёжи борлигини эълон қилади, етказувчи компаниялар хизматини ва нархларини таклиф қилади. Махсус комиссия таклифларнинг яхшисини танлаб, конкурснинг енгувчилари билан келишув тузилади.
Порталнинг асосий имтиёзи — маълумотларнинг очиқлиги. Истаган киши сайтга қараб, давлат ишхоналари кимдан, қандай баҳода нима сотиб олганини кўра олади.
Open Contracting Partnership ташкилоти ишлаб чиққан таҳлилий модулнинг маълумотига кўра, 2019-йилдан 2022-йилгача давлат харидлари портали орқали 3,6 минг давлат ишхонасига 15 мингдан ортиқ компания билан келишув тузган.
Коррупцияга қарши курашми ёки кўзбўямачилик усулими?
Президентликка Садир Жапаров келгандан кейин, 2021-йилнинг 29-июлида «Давлат харидлари ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киргизилган. Унга кўра бир йиллик сотиб олишнинг миқдори 5 млн сомдан ошмаса, барча давлат идораларига конкурс ўтказмай, компаниялар билан тўғридан-тўғри келишув тузишга рухсат берилган. Бунга қадар ҳам қонунга ўзгартиришлар киргизилиб, енгилликлар берилган — қишлоқ ҳукуматлари йилига 1 млн сомгача маблағ билан тўғридан-тўғри харидларни амалга ошира олган.
Мазкур норма жуда катта бўлмаган суммага сотиб олишларни ўтказган давлат ишхоналарининг ишини енгиллатгани билан коррупция рискларини ўз ичига олган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Иқтисод вазирлиги 2013-йили эслатган. БМТ ҳам шундай фикрни қўллайди.
«Жуда асосили сабаб бўлгандагина, стандарт жараёнларни ўтказишга вақт йўқ бўлса, вазиятни тахмин қилиш мумкин бўлмаган ҳолда ҳамда унга сотиб олувчи компаниянинг айби бўлмаган бўлса шошилинч эҳтиёж сабаб бир манбадан сотиб олиш тармоғидаги коррупцияга тўсиқ қўйиш бўйича қўлланмасида.
Қирғизистондаги давлат ишхоналарининг аксарияти тўғридан-тўғри сотиб олишларни юқоридаги нормани ҳисобга олмай амалга оширади. Масалан, 2020-2021-йиллари, коронавирус пандемияси сабаб мамлакатда фавқулодда вазият режими эълон қилинганда COVID-19га қарши курашиш учун товар сотиб оламиз деган баҳона билан бюджет ишхоналари ўсимликлар уруғини, меҳмонхона химатларини, хатто дайди итларни отиш хизматини ҳам сотиб олишган.
Муаллифлар: Бегайим Талантбекова,
Алина Касмалиева, Дилде Шатанова
Муҳаррирлар: Дмитрий Мотинов,
Екатерина Резникова, Элвира Султанмурат қизи
Мақола Қирғизистондаги Интерньюс ташкилотининг «Meдиа-K» лойиҳасининг маълумот- журналистика программасининг стипендиатлари тарафидан тайёрланди.
Программанинг менторлари: Андрей Дорожний, Айзада Тома ва Чолпон Узакбаева. Материалдаги фикрлар ҳамда хулосалар Интерньюснинг ва унинг ҳамкорларининг нуқтаи назарини билдирмайди.