Бишкекдаги Панфилов боғида жойлашган «Панорама» кафесида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати маълум қилди.
ФҲВдан кафедаги ёнғин эрта билан соат 7 га яқин чекловга олиниб, тахминан соат 8:30да тўлиғи билан ўчирилганини маълум қилишди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарнинг миқдори аниқланмоқда.