Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаол Атай Бейшенбекнинг иши бўйича Ленин туман судининг қарори бўйича маълумот берди. Гап фаол 2019-йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 200 минг қилиб бериши керак бўлган веб-сайт ҳақида бўлмоқда.
2022-йилнинг 16-майида фаол мазкур иш бўйича милицияда сўроқ бериб, шундан кейин уй қамоғига чиқарилган. Айнан шу куни, фаолнинг айтишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни судга бергани маълум бўлган. Суд қарор чиқаргани билан фаол у билан бугунги кунгача танишгани йўқ.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нима дейди?
Вазирлик фаол 200 минг сомга сайт ишлаб чиқиб, уни 2019-йилнинг 2-майига қадар комиссияга ўтказиб бериши керак эди деб тушутирмоқда. Аммо ведомствонинг айтишича, Атай сайтни ишлаб чиқишга пул олиб, ишни бажармаган.
«Сўзлашувлар асносида жавобгар [Атай Бейшенбек] қабул қилиш комиссиясига тайёр сайт ўтказиб бермаган ва келтирилган зарарни тўлаб беришдан бош тортган. Шунингдек вазирликдан олган 146 минг 800 сомлик Canon маркасидаги фотоаппаратни қайтариб бермаган», — деб таъкидлашди вазирликдан.
Вазирликнинг маълумотига кўра, 2019-йилнинг октябрида Ленин туман суди фаолга нисбатан қарор чиқарган.
Муассасанинг матбуот хизматидан билдирилганидек, унда суд Атай Бейшенбекдан Қишлоқ хўжалик вазирлигига қарашли «Айылмаалымат» (ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қошидаги «Агросмарт» давлат ишхонаси) давлат ишхонасининг фойдасига 200 000 сом, шунингдек фотокамера учун вазирликнинг фойдасига 146 800 сом ундириш ҳукмини чиқарган.
Бундан ташқари, суднинг қарорига кўра, фаол Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли «Айылмаалымат» давлат ишхонасининг фойдасига ишни кўришга сарфланган 12 904 сом давлат пошлинасини тўлаб бериш мажбурияти юкланган.
Атай Бейшенбек нима дейди?
Фаол бунга қадар сайтга оид иш бўйича суд қарорини ҳам кўрсатишмаётганини билдирган.
«Сайтни ўзлари ишга киргизмай судга ариза ёзишибди. Суднинг қарори чиқиб, аммо у бажарилмаяпти деб суд ижрочилари милиция мурожаат қилибди. Мени 200 минг сомни қайтариб бермаяпти дейишмоқда. Суд қарорини кўрганим йўқ», — деб тушунтирган у.
Омбудсмен Атир Абдрахматова ҳам мазкур суд қарори фаолга кўрсатилмаганини тасдиқлашган.
Унда Бейшенбек сўроқни сиёсий фикри билан боғлаб, позициясини очиқ айтишни давом эттиришини таъкидлаган.
Фаол Атай Бейшенбек «Қумтўр»даги ва олтин конда вақтинча етакчси бўлиб ишлаган Тенгиз Бўлтурукнинг фаолиятидаги камчиликлар ҳақида хабар қилиб юргани билан маълум.
Бейшенбек охирги вақтларда ҳукумат «Қумтўр» компанияси қазиган олтин, уни сотишдан тушган маблағ ҳақида халққа маълумот бериши кераклигини талаб қилиб юрган.
У ҳукумат шаҳарнинг жанубий қисмида президентнинг маъмурияти учун қурилувчи янги бино ҳақида маълумотларни яширмай бериши кераклигини ҳам айтган.