Ўшнинг вице-мэри Сонунбек Жунусбеков шаҳардаги тоза сув муаммосини ҳал қилишни ваъда қилди. Бу ҳақда Ўш мэриясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар қилинди.
У шаҳарда сув масаласи 20 йилдан бери ечилмай келаётганини айтди.
«Насиб қилса, июль ойидан бошлаб қурулиш ишларини бошлаймиз. Шунча чидадик, бир оз сабр қилиб турайлик. Худо хоҳласа, Худодан сўрайлик, шу охирги бир тўхтатиш бўлсин. Буюрса кейинги йиллари шу лойиҳани битириб, шаҳримизнинг 80%ини, Худо хоҳласа, тоза сув билан таъминлаймиз», — деди у.
Ўш шаҳрида 21-майда тоза сув тўхтатилган. Эртасига шаҳар турғунлари паркларнинг биридаги булоқдан сув олаётгани маълум бўлган.
Унда турғунлардан бири шаҳар етакчиларини «чиройли гаплар билан» халқни алдамай, тоза сув масаласини ҳал қилиб беришга чақирган.
«Ошшаарсууканал» муниципал ишхонаси қаттиқ ёққан ёмғир оқибати ва сел сабаб тоза сув бериш тўхтатилганини билдирган. Сув икки кундан кейин, 23-майдагина қайта берила бошлаган.