3 млн сом зарар. Сулуктуда милицонерларга уч йил маош ва мукофот пули ноқонуний тўланган

268

Сулукту Шаҳар ички ишлар бўлимининг (ШИИБ) ходимлари ноқонуний ҳаракатлари билан давлатга 3 млн сомдан ортиқ зарар келтиришган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилди.

Масалан, Баткен вилоят прокуратураси Сулукту ИИБнинг молия бўлимининг етакчиси 2019-2021-йиллар оралиғида ўзига (2 млн 482 минг 586 сомни) ҳамда бошқа ходимларга (138 минг 77 сомни) тегишли ойлик ҳақидан ташқари қўшимча кўпайтирилган ҳақларни тўлаганини аниқлади.

«Бундан ташқари, ШИИБнинг ёлланма ва фуқаролик персоналига умумий 520 минг 393 сом ноқонуний тўлаб берилган», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Прокуратура «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган.