1-июлдан бошлаб Бишкек — Жалолобод — Бишкек қатнови кун сайин амалга оширилади. Бу ҳақда «Манас» халқаро аэропорти хабар қилди.
Маълумотга кўра, ҳозирда қирғизистонлик TezJet компаниясининг самолёти Бишкекдан Жалолободга ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари — қатнайди.
Шу ойнинг бошида президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятидаги «Каракол» халқаро аэропортининг янги аэровокзалининг қурилишига капсула солган. У 2023-йилнинг охирида фойдаланишга берилиши кутилмоқда.
Ўшанда маълум бўлишича мамлакатни 2026-йилгача ривожлантириш дастурининг доирасида барча аэропортларнинг инфраструктураси яхшиланиб, ички авиақатновлар тикланишини билдирган.
Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи