Оғир юк машинаси ҳайдовчилари қирғиз-қозоқ чегарасидаги навбат кутишлардан шикоят қилишмоқда

238

Юзга яқин оғир юк ташувчи машина қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Кенг Булунг» назорат ўтказиш пунктида ўта олмай турибди. Бу ҳақда Economist.kg нашрига ҳайдовчилар хабар қилишган.

Ҳайдовчилар навбат ресурслар нотўғри бўлиштирилганидан келиб чиққанини, бир ўтказувчи пункт бўш турганини, бошқасида эса машиналар тўпланиб қолганини айтишган. Уларнинг айтишича, контейнери бўш фуралар тўрт километрга чўзилган навбатда икки суткадан бери турибди.

«“Кара-Суу” чегараси эса — бўш, машиналар йўқ. У ерга юки йўқ машиналарни ўтказмайди, юки борларгина ўтиши керак дейишмоқда, аммо у ерда ҳам бўш мошиналар йўқ», — деб норози ҳайдовчилар.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, юки йўқ оғир юк машиналари «Кара-Суу» назорат-ўтказиш пункти орқали ҳам ўта олади, у «Кенг-Булунга» қараганда соатига кўп машина ўтказа олади, хатто катта нейтрал зонага эга.

Ҳайдовчилар «Кара-Суу» назорат-ўтказиш жойини бўш оғир юк ташувчи машиналар учун ҳам очиб беришни илтимос қилишди.

Қирғизистоннинг Чегара хизматидан «Кенг-Булунг» назорат-ўтказиш жойида чиндан ҳам машиналар навбати бор эканини «Клооп»га билдиришди. Уларнинг айтишича, навбатда 90га яқин машина турибди. Уларнинг маълумотига кўра, навбатни камайтириш учун оғир юк машиналарининг бошқа ўтказиш пунктларига ҳам жўнатишмоқда. Муассасадан тиқин юк ташишнинг оқими кўпайгани сабаб пайдо бўлганини ҳам қўшимча қилишди.

Бундан ташқари, Чегара хизмати «Ак-Жол» ва «Ак-Тилек» назорат-ўтказиш жойларида навбат йўқлигини, пунктлар одатдаги тартибда ишлаётганини қўшимча қилди.

Юк ташувчи машиналарнинг чегарадаги тиқини

Қозоғистон 11-апрелдан бошлаб қирғоқдаги ўтказиш пунктлари орқали қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишга қўйган чекловларини олган. Чекловлар коронавирус пандемияси сабаб 2020-йили киргизилган эди.

Қозоғистон билан чегарада оғир юк ташувчи машиналарнинг навбати тез-тез кузатилади. Масалан, ўтган ойда ҳам «Кара-Суу» ўтказиш жойида фуралар тўпланиб қолган. Ўшанда ҳайдовчилар кўп кутишга тўғри келганидан ташиётган озиқ-овқатлар бузилиб кетганини айтиб, ҳукуматдан ёрдам сўрашган. Чегара хизматидан эса тиқин юк ташиш оқими кўпайганидан пайдо бўлганини айтишган.

Юк ташувчи машиналарнинг тиқини бошқа пунктларда қайд этилган.

«Ўтказиш пунктларида оғир юк машиналари қозоқ томон транспорт воситаларини секин ўтказаётганидан тўпланиб қолди», — деб билдиришган чегара хизматидан.

Узоқ йўлга қатновчи ҳайдовчилар ассоциацияси етакчисининг ўринбосари Игорь Голубев, чегарада фуралар қозоқ томон сабаб тўпланиб қолаётганини тушунтирган.