Ўш шаҳар ИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчи 1 500 доллар миқдорида пора талаб қилишда гумонланмоқда. У 18-майда 20 минг сом пора олаётганда қўлга тушди.
У МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди, тергов ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ Бишкекда Ички ишлар вазирлигининг Тергов хизматининг катта терговчиси 200 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. МХДҚнинг маълумотига кўра, ушланган ходим жиноят иши бўйича тақибни тўхтатиш учун турғундан воситачи орқали 4 минг АҚШ долларини талаб қилган.
Терговчига ва унинг ўртамчисига «Пора олиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Улар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.
Апрелда МХДҚ Биринчи май туман ИИБнинг терговчисини пора олаётганда ушлаган. Ўша вақтда махсус хизмат қўлга олинган киши судгача терговни тўхтатиш учун аёлдан 2 минг АҚШ доллар пора олган деб билдирган.