Қўчқор туманида йўл ҳалокатидан тўрт киши вафот этиб, икки киши жабрланди

261

Норин вилоятининг Қўчқор туманида йўл ҳалокатидан тўрт киши вафот этиб, икки киши турли жароҳатларни олди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Йўл ҳалокати Тенглик қишлоғидан ўтган Бишкек – Норин – Торугарт авто йўлининг 125-километрида бўлган. КамАЗ русумидаги оғир юк ташувчи автомобил билан Audi 100 русумидаги енгил автомобил тўқнашган», — деб билдиришди ФҲВдан.

Сурат: ФҲВ

Муассасадан билдиришича, жабрланган икки киши Қўчқор туман касалхонасига етказилган, вафот этган тўрт кишининг жасадини қутқарувчилар машиналардан чиқариб милицияга ўтказиб беришган.