«Клооп»нинг суриштирувидан кейин Бекешев Тарих музейидаги ёнғинни комитетда ўрганишни таклиф қилди

294

Парламентнинг 18-майдаги йиғинида «Клооп»нинг Миллий тарих музейидаги ёниб кетган экспонатлар бўйича суриштируви ҳақида сўз бўлди.

Депутат Дастан Бекешев журналистлар аниқлаган фактлар рост бўлса, тегишли одамлар «жавобга тортилиши керак» деб билдирди.

«Комиссия “24 буюмгина йўқолди” демоқда. Аммо ёнғин кучли бўлган экан [...] Журналистлар “бир қатор қимматбаҳо буюмлар йўқолиб, ёниб кетди, аммо уни жамоатчиликка билдиришмаяпти” деб айтишмоқда. Шу сабабдан буни кўриб чиқмасак бўлмайди. Агар шу маълумот чин бўлса, тегишли мутахассисларни жавобга тортиш керак», — деди у.

Шу билан бирга, халқ депутати масалани парламент қўмитасида кўриб чиқишни таклиф қилди.

Музейдаги ёнғин, журналистик суриштирувлар

Қирғизистоннинг миллий тарихий музейи. Сурат: Азат Рузиев/Kloop

2016-йили Миллий тарих музейида ёнғин чиққан. Ўшанда маъмуриятдан у қадар қиммат бўлмаган бир неча экспонатгина зарар кўрганини билдиришган.

Аммо «Клооп» ва OCCRP 2021-йилнинг май ойида ҳукумат билан музейнинг раҳбарияти ўт ўчиришда музейнинг асосий фондига қарашли камида 18 тарихий гиламнинг ёниб кетганини яширишга ҳаракат қилгани бўйича суриштирув эълон қилган.

Ўша вақтда ҳукумат журналистик суриштирувга эътибор ҳам қилмаган ва бир қанча ойдан кейин кўрувчилар учун музейнинг эшигини очган.

Иккинчи суриштирувда эса журналистларнинг қўлига янги ҳужжатлар тушган. Унга кўра ёнғиндан зарарланган экспонатларнинг сони юзлаб ҳисобланади.

Журналистларнинг қўлига маданият вазирлигининг номига аталган хат тушган. Унда музейнинг ходимлари 2021-йили музей ертўласини тозалаш вақтида «музей аҳамиятидаги қисман ва тўлиқ куйибк етган буюмларнинг излаган қолдиқларини» топиб олишган.

Экспонатлар топилгандан кейин музей етакчилиги зарарланган буюмларнинг рўйхатини тузган таркиб билан махсус комиссия тузган.

Буюмларнинг рўйхати хатга ҳам илова қилинган. Унга кўра, махсус рақамлар билан белгиланган 350 экспонат зарар кўрган ёки тўлиғи билан ёниб кетган. Ундан ташқари ёнғиндан яна бошқа 600 буюм зарарланган.

Йўқолган экспонатларнинг аксарияти совет даврига, жумладан революциянинг илк даврига тегишли, аммо орасида 19-асрга тегишли китоблар ҳам бўлган.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи