3 млн доллар сарфланувчи лойиҳа. Ўш мэрияси тоза сув муаммосини қандай қилиб ҳал қилади?

292
Вице-мэр Сонунбек Жунусбаев лойиҳа билан таништиромоқда. Сурат: Бекболсун Кайипов/Kloop

Ўш шаҳар мэрияси 12-майда журналистлар ва фаоллар учун пресс-тур уюштириб, Оқбура сойининг бошига олиб борди. Унда вице-мэр Сонунбек Жунусбаев ёмғир ёққани сари ўчувчи тоза сув масаласини ҳал қилиш бўйича лойиҳа билан таништирди.

Шаҳарнинг ярми Оқбура сайидан сув ичади. Ёмғир ёққан кунлари сув бериш тўхтатилиб, айниқса кўп қаватли уйларнинг яшовчилари учун бир қатор ноқулайликлар пайдо бўлади.

Муаммонинг сабаби, мэриянинг лойиҳаси

Жунусбаевнинг айтишича, сув муаммосининг асосий сабабларидан бири — Оқбура сойининг усти яқинда жойлашган қум карьерлари. Ёмғир ёққани сари мазкур карьердан тушган лойқа сув сойга қўшилиб, ифлосланади.

Шу сабабдан мэрия сув олинувчи плотинани сойнинг бош қисмига жилдиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун 2 км 400 метрлик қувур ернинг усти билан тортиб келинади. Бу ишлар учун Осиё тараққиёт банки 3 млн АҚШ долларини бўлиб берадиган бўлган.

Аммо вице-мэр «лойиҳа амалга ошган ҳолатда ҳам масала 100%га ҳал бўлмайди» дейди. У бунга сув баъзан бошқа сабаблар боис ифлосланишини сабаб келтирди.

«Ўш шаҳрида йилига 30 марта сув ўчса, 25 мартасида карьерлар сабабчи. Ушбу лойиҳа билан камида 25 марта сув ўчишидан қутиламиз», — дейди у.

Тегишли жараёнлар якунланса, тендер шу йилнинг август ойида эълон қилинади деб таҳмин қилинмоқда.

Жунусбаев қум карьерларининг фаолияти бўйича махсус органларга мурожаат йўллаганини, ҳозирда текширув ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Сурат: Бекболсун Кайипов/Kloop

Амалга ошмай қолган лойиҳалар

Жунусбаев бунга қадар муаммони ҳал қилишга йўналтирилиб аммо амалга ошмай қолган икки лойиҳа бўйича ҳам изоҳ берди. У икки ҳолатда ҳам тадқиқчилар нотўғри тавсия бергани сабаб лойиҳалар муваффақиятсиз бўлган дейди.

Биринчи лойиҳа «Подрусловый водовод» деб аталиб, 2010-йили битган. Унда сойнинг 2 метр чуқурликдаги тубига тешик қувурлар қўйилган. Лойиҳа бўйича қувурларнинг устига тош тизилиб, сув лойқаланганда тошнинг ичида қолиб, тоза сув чиқади деб таҳмин қилинган. Унга маҳаллий ҳукуматдан 22 млн сом сарфланганига қарамай кутилган натижани бермаган. Жунусбаев лой қаттиқ бўлиб, қувурнинг тешикларини ёпиб қолган деб тушунтирди.

Иккинчи лойиҳа «Инфильтрацион галерея» деб аталган. Инфильтрацион галерея — сойнинг ўзига ўрнатилувчи сув бўлиштирувчи жой. У ер остидан тозаланган сувни сойнинг юқори қисмидан ўтказади. У Осиё тараққиёт банкидан «Шошилинч ёрдам» лойиҳасининг асносида қурилган.

Лойиҳа бўйича сониясига 0,8 метр куб сув олиш режалаштирилган. Аммо натижада сониясига 0,2 метр кубгина сув олиш мумкин бўлган.

Жунусбаев мэрия ҳозирги лойиҳада муваффақиятсиз ишларнинг хатоларини «ҳисобга олди» деб ишонтирди. Унинг айтишича, ҳозирда лойиҳанинг устидан «Мусай» лойиҳалаштирувчи институти ишламоқда.

«Лойиҳа ҳом экан»

Шаҳар кенгашининг депутати, эколог Абдижапар Аккулов лойиҳани «ҳомаки» деб атаб, ундаги бирга қатор камчиликларни айтиб берди.

Унинг айтишича, мэрия ернинг усти билан тортиб келишни режалаштираётган қувурга теварак-атрофдан катта тошлар қулаб тушиш хавфи бор. Шунингдек лойиҳани амалга ошириш вақтида дарахтлар қирқилиб, тупроқ зичлиги бузилади.

Аккулов бунга қадар мэрия шаҳар кенгаўининг депутатлари билан маслаҳатлашмаганини таъкидлаб, лойиҳа бўйича кейинги йиғинда «муқобил таклифларни айтамиз» деб билдирди.

«Мен ёмонлагандек бўлиб қолмай, бу бунгача енг ичиданоқ битиб келди. Биз илтимос қилиб юргандек аралашдик. Аслида бу ташаббус ўзларидан чиқиши керак эди. Биз танқид қилгандагина, мажбур чақирган ҳолатлари бўлмоқда [...] Биз билан маслаҳатлашса унинг зиёни тегмайди-ку деб ўйлайман. Билмайман, энди пул еёлмай қоламиз дейдими, нима дейди. Агар бундай ниятлари бўлса узоққа бормайди», — деди у.

Бундан ташқари Аққулов бунгача амалга ошмай қолган лойиҳалар бўйича ким жавобга тортилганига қизиқиб сўровнома жўнатганини, аммо тегишли идоралардан жавоб ололмаганини қўшимча қилди.

Пресс-турга қатнашган шаҳар фаоли Айсулуу Аскарбекова эса янги лойиҳага «ишонмаганини» айтади. У мэрия муаммони бир неча йилдан бери ҳал қилишни ваъда қилганига қарамай натижа чиқмаётганидан норози.

«Бу масалани шаҳар турғуни қатори мен жон-томирим билан ҳис қиламан. Бишкекдан келган Алмаз Мамбетов уни билмайди. Аммо ўзи келганда пиар учунми, хайп учунми “Мен Ўшга тоза сувни чиқариб қўйиб кетаман” деб айтганди. Қани?! Қани ўша тоза сув?!» — деб савол қўйди у.

Ҳал қилинмаган муаммо, мэрларнинг ваъдалари

Оқбура сойи ёмғир ёққандан кейин. Сурат: Бекболсун Кайипов/Kloop

Мэр Алмаз Мамбетов шаҳарга етакчи этиб тайинланган куннинг эртасигаёқ тоза сув муаммосини сезганини айтиб, масалани ҳал қилиш учун «вариантлар кўрилмоқда» деб билдирган эди.

«Сув ўчирилгани ўзимга ҳам сезилди, чунки эрта билан турсанг сув йўқ. Ҳозир 21-асрда сув йўқ деган тушунча бўлмаслиги керак-ку деб ўйлайман. Ўшни тоза сув билан таъминлаш масаласини бутунлай ҳал қилиш учун Қуршоб қишлоғижан сув тортилади — бунинг учун 3 млрд сомгача маблағ сарфланиши мумкин», — деган Мамбетов.

Аввалроқ Ўшниинг собиқ мэри, ҳозирги парламентнинг депутати Таалайбек Сарибашов ҳам сув муаммосини ҳал қилишни ваъда қилиб келган. Ҳозирги лойиҳа унинг даврида бошланиб, собиқ мэр ўзи Осиё тараққиёт банки 3,5 млн доллар бўлиб берадиган бўлганини айтган.

Унинг 500 минг долларига сув тозаловчи жойга хлорат ускунаси олинган. Сарибашов лойиҳани охирига чиқара олмай туриб хизматидан кетган. Унинг даврида бошланган лойиҳани ҳозирги мэр Алмаз Мамбетов амалга оширмоқда.

Шу билан бирга Сарибашов Оқбура сойининг этагини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини бошлаган. 2020-йилнинг бошида мэрия пандемияга қарамай сойнинг соҳилини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун 1 млн 200 минг сом маблағ ажратилган.

Аммо 2021-йилнинг сентябрида МХДҚ кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича тендер бўйича Ўш мэриясининг ходимларига нисбатан «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан судгача тергов очган.

Жорий йилнинг февралида эса мэрия мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичи учун Жаҳон банкидан 250 млн сом грант олиши маълум бўлган.

Мэриядан «сув масаласини ҳал қилмай туриб Оқбурани кўкаламзорлаштириш зарурати борми» деган саволимизга «маблағ етарли бўлгани сабаб икки иш ҳам қилинаверади» деган жавоб олдик.

Архив. Сурат: Ўш мэрияси

Сарибашовга қадар шаҳарни бошқарган Айтмамат Қадирбаев ҳам муаммони ҳал қилишга ваъда қилган. Хатто 20116-йили 16-мартда Ўш шаҳрининг «Достук» ҳудудида сиғимлилиги 6 минг м3 сув омборининг очилиши бўлган. Резервуарни қуришга 46 млн сом сарфлаган.

Очилишга ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев ва ўша вақтдаги мэр Айтмамат Қадирбаев, Ҳукуматнинг ўша вақтда Ўш вилоятидаги вакили бўлган Таалайбек Сарибашов ҳам қатнашган.

«Баҳор-куз мавсумидаги ёғингарчиликда Оқбура сойининг суви булғаниб, шаҳарда ичувчи сув тўхтаб олган ҳолатлар бўлади. 2014-йилдан бери шаҳарликлар тоза сув билан таъминлашда қилган ҳаракатларимиз ўз маҳсулини бериб  [...] янги сув омборини фойдаланишга бермоқдамиз. Бу йилги тоза сув масаласи тўлиғи билан ҳал қилиниб, Ўш шаҳрига тўхтовсиз ичувчи сув берилади», — деган ўшанда Қадирбаев.

Бироқ бу масалани ҳал қилмаганидан шаҳарнинг турғунлари резервуар бўйича текширув ўтказиш учун имзо тўплай бошлашган.