Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг маслаҳатчиси пора талаб қилиш ва пора олишда гумонланмоқда.
Аввалроқ МХДҚнинг матбуот хизмати Иссиқкўл вилояти бўйича соғлиқни сақлашнинг мувофиқлаштирувчиси ҳамда Қоракўл шаҳар оилавий шифокорлар марказининг директори қўлга олинганини маълум қилган. У 100 500 сом пора олаётганда қўлга олинди деб билдиришган.
«Клооп»нинг ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбаси соғлиқни сақлашнинг Иссиқкўл вилояти бўйича мувофиқлаштирувчиси пул олаётганда, ёнида вазирнинг маслаҳатчиси ҳам бўлганини билдирди.
У терговга олиниб, қайта қўйиб юборилган. Маълумот манбаимиз билдиришича, вазирнинг маслаҳатчиси қайтадан қўлга олинса керак деб тахмин қилди. Чунки унга нисбатан қарши кўрсатма берилганини айтди.
МХДҚ эълон қилган суратлардан қўлга олиш вазияти тўйхоналардан бирини бўлганини кўриш мумкин. Айни вақтда Фейсбук ижтимоий тармоғининг қўлланувчиси, фаол Атай Бейшенбек Иссиқкўлда ўтган тиббиёт ходимларининг тадбиридан видео эълон қилди.
Лавҳа тўйхонадан олинган. Унда рақс тушаётган шифокорларни ва вазир Алимқадир Бейшеналиевни ҳам кўриш мумкин.
Бейшенбек ўша куни ҳамшираларнинг касб байрами нишонланганини ва воқеа Жети Ўғуз туманида бўлганини хабар қилди.
Унинг айтишича, соғлиқни сақлашнинг мувофиқлаштирувчиси билан вазирнинг маслаҳатчисининг қўлга олиниши бир қатор саволларни пайдо қилади.
«Аризани ким ёзди? Нима сабабдан тезкор тасвирда, пресс-релизда жисмоний шахсларнинг пулларини пора қатори кўрсатиб, манипуляция қилдинглар, 200 доллар билан лиранинг ишга алоқаси йўқ-ку! Ушлаш вақтида кўрсатилагн конвертларда тиббий ташкилот, қанча одам ва баридан 1200 сомдан тўплангани ёзилганига қизиқиб кўрдингларми? Тўйхонадан нима сабабдан сизлар айтаётган поранинг берилишни оператив съемкада кўрсатмадинглар?» — деб савол қўяди у.