Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси ўтган йили Украинага меҳнат миграциясига чиқиб кетган қирғиз фуқароси ҳозирда уруш ҳаракатларига қатнашаётгани бўйича жиноят ишини қўзғади.
Қирғизистоннинг фуқароси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сурат-видео чиқариб Украинадаги урушни ёритиб турган. Махсус хизмат, фуқаронинг шахсини аниқлаб, тергов ишларини бошлади.
Мазкур факт «Қирғиз Республикасининг фуқаросини чет давлатнинг ҳудудидаги қуролли жангларга ёки уруш ҳаракатларига қатнашгани ёки террор актига тайёрлиги» моддаси бўйича қайд этилди.
Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Кадиркулов махсус хизмат хабар қилган қирғизистонлик ҳақида уларда ҳам тўлиқ маълумотлари бўлганини хабар қилди. Унинг айтишича, махкур шахс эвакуация бошлаганда Қирғизистонга қайтишдан бош тортган.
«Эвакуация тадбирлари бошлангандан бошлаб, элчилик унга Қирғизистонга бепул кетишига ёрдам беришга тайёр ва ҳарбий ҳаракатларга қатнашмаслик кераклигини бир неча бор айтиб, огоҳлантирган. Аммо у Қирғизистонга қайтишдан бош тортган», — деди Кадиркулов.
Шунингдек элчи қирғиз фуқароси ҳудудий қўриқлаш хизматида санитарларга ёрдам бериб юргани ҳақида маълумот бор бўлганини айтди. У бу ҳақда Қирғизистоннинг тегишли органларига ўша заҳоти хабар берилганини қўшимча қилди.
Махсус хизмат бу йўналишда профилактика ишларини олиб боришни давом этаётганини, ўлканинг ҳудудидан ташқари қуролли операцияларга қатнашганларга Қирғизистоннинг қонунларига кўра жиноий-жазо жавобгарлиги кўзда тутилганини огоҳлантирди.
Рус ҳарбийлари Украина ҳудудига 24-февралда бостириб кириб, ҳужум қилган. Ўша кундан бошлаб уруш ҳаракатлари давом этмоқда. Бу вақт давомида Украинадаги урушда Қирғизистонда туғилиб-ўсган 3 киши вафот этди.