Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов «Адилет» ҳуқуқ клиникасининг бошчиси Чолпон Жакуповани ва фаол Атай Бейшенбекни танқид қилди.
Жакупова Фейсбук саҳифасига Чолпон-Ата шаҳридаги «Рух Ордо» мажмуасида Жапаровни дабдаба билан кутиб олишгани ҳақида видео юклаган. Жакупова тадбирни «камситувчи қулчилик» деб атаб, вазирлар маҳкамасининг етакчисини «замонавий етакчи» қатори бундай кўринишни тақиқлашга чақирган.
«Қирғизлар, эл-юрт! Бунинг нима керак бор?! Ўзимиз ҳар қандай ақллини жиннига айлантирию оламиз-ку! Бунинг барига қараб туриш уят-ку.. Ақилбек Жапаров, бундай нарсаларга алданманглар, илтимос», — деб ёзган у.
Аммо Ақилбек Жапаровнинг ўринбосари Эдил Байсалов Жапаровни Фейсбук саҳифасида ҳимоя қилиб чиқди. Муҳокамага олинган тадбирга Байсалов ўзи ҳам қатнашгани маълум бўлди.
«Икки кун Чолпонатада туризмга бағишланган бир қанча тадбир ўтди. Ҳозир Фейсбукни очсам, яна боягилар ичи торлик, кўра олмасликларини давом этиб, "хон каби кутиб олибсизлар, бундай қилманглар" деб ақл ўргатишибди. Одамлар, мана бу Атай Бейшенбек (фаол), Чолпон Жакупова ва боягилар умрида нима кўришгна, нимани билишади?», — деб ёди Байсалов.
У ўша куни «Рух Ордо» комплексига ўн нафарга яқин элчи, бир қанча узоқ ва яқин давлатдан расмий ҳамда йирик бизнеснинг вакиллари, республиканинг турли қисмидан туризм билан шуғулланган юзлаган мутахассислар, пойтахтдан ва вилоятлардан маъсул ходимлар, журналистлар тўпланишганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу куни туризм мавсуми очилган.
Байсалов видеога олинган тадбир иштирокчиларга маҳаллий маданиятни кўрсатиш мақсадида уюштирилганини таъкидлади. Бундан ташқари вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари айтишича, бунга ўхшаган театрлаштирилган байрамлар бутун дунёда ўтказилади, байрамни салбий кўрсатиб, ҳушомадга айлантирганлари эса — бу «ичиторлик ва оддий кўраолмаслик».
«Мен бундан ҳам қаттиқроқ айтар эдим. "Ҳиссиётга берилма" деб айтишяпти. Ҳаётида ҳеч нарса кўрмаган-билмаганларга қулоқ солманг. Мамлакатнинг “М” ҳарфини ҳам билишмайди. Яна қичқириғи тош ёради дейсан», — деб якунлаган у сўзини.