«Евровидение-2022» халқаро мусиқа танловида украиналик Kalush Orchestra гуруҳи ғолиб деб топилди.
Букмекерлар Kalush Orchestra гуруҳи танлов синовини енгиб чиққандан кейин украиналикларни фаворитлардан бири деб ҳисоблашган эди.
Финалда ҳакамлар овоз бергандан кейин улар ТОП-5га киришди — Буюк Британиянинг қўшиқчиси Сэм Райдер биринчи, швециялик Корнелия Якобс иккинчи, испанинялик Шанель — учинчи. Тўртинчи сафда эса — украиналик Kalush Orchestra гуруҳи келаётганди.
ТОП-3
Томошабинларнинг овози барини ўзгартириб юборди
Томошабинларнинг овозлари Евровидение танловининг натижасига жуда катта таъсир кўрсатди. Масалан, молдовалик Zdob și Zdub гуруҳи ҳакамлар қарори билан фақатгина 14 балл тўплаган. Аммо гуруҳнинг чиқиши томошабинларга маъқул келиб — 239 овоз олиб, охирги ўнликдан Молдова биринчи ўнликка ўтди.
Томошабинларнинг аксарият овозига сербиялик қўшиқчи Konstrakta ҳам эга бўлди — унинг қўшиғи билан клипи ҳам (Kalush Orchestra гуруҳи ва британиялик иштирокчининг қўшиқлари каби) тўхтовсиз шаклда кўплаган томошаларни тўплай олди. Ҳакамларнинг қарори билан сербиялик қўшиқчи 87 балл олса, яна 225 овозни кўрувчилар берди. Шундай қилиб Konstrakta ТОП-5га қўшила олди.
Томошабинлар украиналик Kalush Orchestra гуруҳига 439 овоз беришди. Томошаинларнинг ва ҳакамларнинг овозини қўшганда украиналик мусиқачилар бошқа иштирокчилардан йирик ҳисобда олдига чиқишди. Улар 631 баллга эга бўлишди.
Украинанинг президенти Владимир Зеленский Kalush Orchestra гуруҳининг ғалабаси билан табриклади. У бир куни «Евровидение» танлови «эркин ва тинч Мариуроль» шаҳрида ўтади деб ваъда қилди. У шунингдек украиналиклар дунёни лол қолдириб, уларнинг мусиқаси эса Европани эгаллаб бораётганини таъкидлади.