Президентнинг буйруғи: Иссиқкўлнинг аҳолиси пляжларга бепул кира олади

272

2022-йилнинг 1-июлидан бошлаб Иссиқкўл вилоятининг аҳоли пунктларининг турғунлари пляж ҳудудларига бепул кира олади. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Президентнинг матбуот хизматидан билдирилишича, мазкур қарор маҳаллий турғунларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Муассасадан бугунги кунда кўплаган санаторийлар, панисонатлар, ҳордиқ уйлари, коттеж массивлар турли тўсиқларни ўрнатиш орқали халқни массив турғунларининг пляж ҳудудларига киришини чеклаб, бу билан қонунни бузмоқда деб таъкидлашди.

«Юқорида аталган қонунларнинг низомларини бузишлар Иссиқкўлнинг курорт-рекреация ҳудудида жойлашган аҳоли массивлари турғанларининг норозилигини юзага чиқармоқда», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Президент қуйидаги топшириқларни берди:

- аҳоли пунктлари чегараларидаги пляж зоналарига, шу жумладан мулкчилик шаклидан қатъи назар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, дача посёлкалари ҳудудларига бепул киришини таъминлаш;

– Иссиқкўл пляжларидаги айланма эшиклар билан таъминланмаган ва фуқароларнинг уларга эркин киришига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни демонтаж қилиш, шунингдек уларни бундан кейин ўрнатиш таъқиқлансин;

- муклчилик шаклидан қатъий назар санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, дача посёлкаларининг раҳбарлари пляж зоналарини биоҳожатхоналар билан таъминлаш мажбурияти юклансин;

- Вазирлар Маҳкамаси 2022-йил 1-августга қадар курорт обектларини ривожлантириш, ободонлаштириш, техник фойдаланиш ва сақлаш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.