«Буюк кўчманларнинг мероси» («Наследие великих кочевников) Миллий холдинг компаниясининг етакчиси Тенгиз Бўлтурук «Қумтўр» бўйича Centerra Gold Inc билан қўл қўйилган келишув ҳақида айтиб берди.
Бу Бўлтурукнинг «Қумтўр голд компани» Ёпиқ акционерлик жамияти Қирғизистонга ўтгандан бери дастлабки интервьюси.
Бўлтурук келишувга президент Садир Жапаровнинг сиёсиё эрки ортидан қўл қўйилганини билдирди.
«У [Садир Жапаров] “Қумтўрни оламиз” деди. Директорлар кенгашида юриб Centerra билан сўзлашувларни олиб борганда бу ниятимни мен ҳам яширмаганман. Айриламиз деб тўғридан-тўғри айтганман. Улар [Centerra] зарардан бошқа ҳеч нарса қилишгани йўқ, чидаб юравериш мумкин эмасди. Улар бошқа йўл йўқ эканини, ярашмаслигимизни билишар эди», — деди Бўлтурук.
Бўлтурук Centerra эски коррупция схемалари билан алоқаларини ўртага чиқариш, шунингдек «бизнинг имижга таъсир этишга ҳаракат қилганини, аммо биз охиригача бориб, сиёсий эркимизни кўрсатдик» деб таъкидлади.
Бўлтурукнинг айтишича, қочқин президент Аскар Акаевнинг «Қумтўр»даги коррупция схемаларига ўзи, ўғли ва қариндошлари аралашганини тан олгани ҳам ишнинг натижасига таъсир этган.
«Шундан кейин “Центерра” дарҳол бошқача гапира бошлади. Жиноят ишларидаги ўзимизнинг имкониятларни очиқ кўрсатганда, биз билан аввалгидек эски усулда гаплашиш мумкин бўлмаслигини тушунишганда бари ўз ўрнига келди. Бугунги кунда Қирғизистоннинг сиёсий майдонида пора олмаган виждонли сиёсатчилар етарлича пайдо бўлди. Президент билан ҳукумат эса “Қумтўр бизники, у бизнинг экономикагагина ишлаши керак” деган аниқ ва принципиал позицияда туришибди», — деб ниҳоялади сўзини Бўлтурук.
«Қумтўр» бўйича келишув
Апрелнинг бошида вазирлар маҳкамаси ва Centerra Gold Inc. Қумтўр конини Қирғизистонга ўтказиш бўйича дастлабки келишувга қўл қўйишган. Келишувга кўра, тарафлар «Қумтўр»ни бошқариш бўйича тортишувларни тартибга солишган.
Вазирлар маҳкамаси ва Centerra келишув қўл қўйилгандан 90 кундан кам бўлмаган вақт ичида ёпилади деган умидда.