Вазирлар маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам машинасини олишга 169 млн сом беради

292

Вазирлар маҳкамаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам машинасини сотиб олиш учун 169 млн 347 минг сом ажратади. Тегишли қарорга вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қўл қўйди.

Ҳужжатга кўра, автомобиллан «Хавсиз шаҳар» лойиҳасининг доирасида йўл қоидаларини бузишдан тўпланган жарима пулларига сотиб олинади.

«Қарорнинг ижросини назорат қилиш президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг қарорларининг ижросини назорат қилиш бошқармасига юклатилади», — деб айтилади ҳужжатда.

Ҳукумат тез ёрдам машиналарини йўл қоидасини бузишдан тушган жарима пулининг ҳисобидан сотиб олиш режасини 2019-йилнинг бошидаёқ айтган.

Мамлакатда шифокорларнинг бригадаси, тез ёрдам машиналари ва станциялар етишмайди. Тез ёрдам хизматида эскирган машиналар ишлайди. 2009-йили тадқиқот ўтказилиб, тез ёрдам хизматида ишлаган ходимлар билан савол-жавоб қилинган. Ўшанда давлат ҳудудларида ўтган асрнинг 80-йилларидаги техникалар кўп экани айтилган. Бу эса олис тоғ ҳудудида ҳаракатни оғирлаштириб, қийинчиликларни пайдо қилади.

Қирғизистонда тез ёрдам машиналарининг етарсизлиги бир неч йилдан бери кузатиб келинади. Айниқса бу 2020-йилнинг июнь-июль ойларида, коронавирус пандемияси кучайган вақтда сезилган.