МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевнинг укаси Казибек Ташиевга 2020-йилгача тегишли бўлган «Томас и Ко» компанияси 2016-2020-йиллар оралиғида умумий миқдори 58 млн сомга яқин тендерни ютгани аниқланди. Бу ҳақда журналистик суриштирув Temirov Live’нинг Ютуб каналида 10-майда эълон қилинди.
«Томас и Ко» компанияси Давлат харидлари порталининг сайтига 2015-йили қайд этилиб, бир йилдан кейин тендерларни юта бошлайди. Ёқилғи мой асосан Жалолобод вилоятининг ҳудудидаги давлат ишхоналарига сотилган.
Журналистларнинг маълумотига кўра, «Томас и Ко» юзлаган лотларни ютиб, умумий 58 млн сомга яқин миқдорда ёқилғи мойини етказган.
Масалан, Камчибек Ташиевнинг туғилган ери Сузоқ туманининг Барпи қишлоғида компания қишлоқ ҳукумати эълон қилган 553 минг сомлик тендерни ютган. Бу вақтда Ташиевнинг яқини (ўкул боласи) Абсаттар Сиргабаев Барпи қишлоқ ҳукуматини бошқариб турган.
Шунингдек «Томас и Ко» 2020-йилга қадар №30 йўл-эксплуатация муассасасига 15 млн сомдан ортиқ тендерини ютган.
Казибек Ташиевларнинг укаси Шайирбек Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашида депутат бўлиб турган вақтда «Томас и Ко» шаҳар мэрияси билан шаҳар кенгашига 1,5 млн сомга ёқилғи мой сотган.
Журналистларнинг маълумотига кўра, 2016-2020-йиллар оралиғида компания қуйидаги миқдордаги тендерларни ютган:
- Жалолобод шаҳар кенгаши депутатларидан 135 минг сом;
- Жалолобод шаҳар ҳокимлигидан 283 минг сом;
- Жалолобод сув таъминоти ва канализация бошқармаси – 477 минг сом;
- Жалолобод шаҳар ҳокимлиги коммунал мулк бошқармасидан 313 минг сом;
- Жалолобод шаҳар ҳокимлиги коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлимидан 244 минг сом;
- Жалолобод шаҳар таълим бўлимидан 120 минг сом;
- Жалолобод шаҳар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш фермер хўжалиги 16 минг сом ютиб олди.
Журналистлар Камчибек Ташиев 2014-йили «Азаттык»нинг эфиридан кейин «Томас и Ко» компаниясининг асосчилари қаторида бўлмаса ҳам компания унга тегишли эканини тан олганини ёдга солишди.
Тай-Мурас Ташиевнинг «Мока Групп» компанияси
Temirov Live Ташиевнинг оиласига қарашли компаниялар тендерларни ютиб олгани ҳақида бунгача суриштирув эълон қилган. Унда Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас асос солган «Мокка Групп» компаниясининг тендерлари ҳақида айтилган. Компания Давлат харидлари сайтида 2022-йилнинг 31-январида қайд этилиб, баҳор ойларида эса Жалолободдаги давлат ишхоналарига бензин етказиш бўйича тендерларни юта бошлаган.
Мазкур компания 3–мартда табиий ресурслар вазирлигининг Жалолобод вилоят бошқармасига деярлик 200 минг сомга бензин етказиш бўйича тендерини ютиб олган.
Компания деярлик 50 минг сомга бензин сотиб олиш бўйича иккинчи тендерни 2022-йилнинг 8-апрелида ютиб олган — уни Жалолобод шаҳар кенгаши эълон қилган.
Шунингдек компания учунчи марта шунга ўхшаш 100 минг сом атрофидаги тендерни ютиб, энди Жалолобод мэриясига бензин етказиб бериши керак. Аммо бу тендер бўйича келишим ҳали тузилмаган.
Шу билан бирга журналистлар таъкидлаганидека, барча тендерларда «Мока Групп» компанияси ягона иштирокчи бўлиб келган.
Бундан ташқари журналистлар 2022-йилнинг апрель ойида, «Давлат харидлари» ҳақида янги қонун қабул қилингандан кейин уч кун ўтмай депутат Шайирбек Ташиевнинг 19 ёшдаги ўғли Элмирбек Кидиршаев тендерларга қатнашиш ниятини билдириб, Давлат харидлари сайтига қайд этилганини аниқлашган.
Суриштирувлардан кейин Болот Темиров унга қарши яна уч янги жиноят иши қўзғалганини билдирган. Темиров «Хужжатларни қалбакилаштириш» ҳамда «Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш» моддалари билан гумонланмоқда.
Темиров бу жиноят ишларини журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилиб чиқаётгани учун тазйиқ қилмоқда деб атаган. Журналистнинг адвокати эса Темировга қарши қўзғалган ишларни «тўлиғи билан абсурд» деб аташган.