Адлия вазирлиги нотижорий ташкилотларга давлатнинг кичик грантларини бериш учун танлов ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳаси бўйича ташаббуси бўлмаганини билдирди.
Уларнинг маълумотига кўра, лойиҳага илова қилинган билдирувда кўрсатилган алоқа манзиллари ва электрон почта манзили Адлия вазирлигига қарашли эмас.
«Вазирликни ташаббускор қатори нотўғри ва келишилмай кўрсатилган ҳолат тегишли турда ўрганилади», — деб билдиришди муассасадан вазирлик тарафидан илгари сурилган барча лойиҳалар жамоат муҳокамалари порталига жойлаштирилишини қўшимча қилиб.
Бу орада «Клооп»нинг журналистлари лойиҳага илова қилинган билдирувда алоқалар кўрсатилган президент маъмуриятининг бўлим эксперти Кубан Айдаралиев билан боғлашди. У қонун лойиҳасини сайтга жойлаштирилганини, аммо ҳозирда мазкур хизматда ишламай қолганини айтди.
«Менга мазкур лойиҳани вазирлар маҳкамасининг сайтига жойлаштириш топшириғи берилган. Ўша вақтда мен лойиҳани сайтга ўзимнинг номимдан киргиза олмас эдим, чунки менда Адлия вазирининг имзоси бўлган мактуб бор эди. Шунинг учун уни Адлия вазирлигининг номи билан жойлаштирганман. У [лойиҳа] бунга қадар бизга Адлия вазирлигидан келган. Аммо хатда вазирлик лойиҳасини бундан кейин давом эттирмаслиги ёзилган. Нима бўлганини, нима учун бундай бўлганини ўзим ҳам тушуна олмадим», — деди у.
Айдаралиев лойиҳани бундан кейин илгари суриш бўйича қарор жамоатчилик муҳокамаси натижасидан кейин қабул қилинишини ҳам қўшимча қилди. Шу билан бирга, унинг айтишича, қадай лойиҳа бўлмасин уни ишлаб чиққан томон амалга оширишдан бош тортаётган бўлса ҳам муҳокама қилиниши керак.
«Адлия вазирлиги лойиҳани амалга оширишдан бош тортаётганини сайтга жойлаштиргандан кейингина билдим», — деб қўшимча қилди у.
Лойиҳа нима ҳақида?
Адлия вазирлиги кичик грантларни бериш учун нотижорий ташкилотларнинг ўртасида танлов ўтказишни таклиф қилган.
Лойиҳанинг ахборот-иловасида охирги вақтда президент Садир Жапаров билан вазирлар маҳкамасига «қарши йўналтирилган» танқидлар кўпайгани айтилади. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, бу мазкур ташкилотларни давлат бюджетидан молиялаш йўқлиги билан боғлиқ. Адлия вазирлигининг фикрича, танқидлар билан бирга ҳукуматга бўлган ишонч масаласи бўйича «критик тадқиқотлар»нинг натижаларини тадқиқ қилиш ва тарқатиш билан шуғулланган нотижорий ташкилотларни молиялаш ҳам кучаймоқда.
Адлия вазирлиги нотижорий ташкилотларни молиялаш орқали давлат манфаатини ҳимоя қилишни таклиф қилмоқда. Ҳужжатга кўра, моддий қўллов олган нотижорий ташкилотлар бир томонлама маълумот берилмаслиги учун эълон қилинган «танқидий материалларга» қарши ҳаракатланишади.
Бунинг учун давлат бюджетидан 100 млн сом бўлиш тавсия қилиномқда.