Қозоғистон контрабанда кўпайгани сабаб Қирғизистон билан чегарасида назоратни кучайтиради

306

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасида контрабанда ҳолатлари кўпайганидан назоратни кучайтиради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг апрелида транзит маҳсулот Қозоғистонда қолган майнинг ускуналарининг 6 ёлғон транзити қайд қилинган. Муассасадан бу ЕОИИ ўлкаларининг бюджетига зарар келтирмоқда деб билдиришди.

«Назорат енгиллатилганидан бери Қирғизистондан майнинг ускуналари ва электрон чилимларни ташиш кўпайди. Улар ҳужжат бўйича Қозоғистон орқали Россияга ўтиши керак эди», — деб айтилади маълумотда.

Вазирликдан контрабанда маҳсулотларни Қирғизистондан Қозоғистонга «ташқи иқтисодий фаолиятнинг виждонсиз иштирокчилари» ташиётганини таъкидлашди. Улар бу мақсадда яширин схемалар қўлланилаётганини қўшимча қилишди.

«28-апрелда Қирғизистондан келаётган юк ташувчи машинани текширганда Беларуснинг 1,1 млн сохта акциз маркаси топилган. Юк ташувчи машинадан 20 мингдан ортиқ қайд этилмаган товар аниқланган», — деб билдиришди муассасадан.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги тиқин

Апрелнинг охирида Қирғизистоннинг Чегара хизмати қирғиз-қозоқ чегарасидаги тўрт назорат-ўтказиш пунктида (НЎП) қайтадан оғир юк машиналарининг тиқини пайдо бўлганини маълум қилган.

Унда бу  НЎПларда жами 250дан ортиқ фура тургани айтилган. Муассасадан чегарада фуралар қозоқ томон транспорт воситаларини секин ўтказаётганидан тўпланиб қолганини билдиришган.

Кўп ўтмай икки давлатнинг ҳукумати тиқинга эътибор қаратиб, юк ташувчи машиналарнинг чегарадан эркин ўтказига келишишган.