Халқаро ташкилотлар ҳукуматни Болот Темировга қўйилган айбларни олишга чақиришди

343

Инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ҳамда Фуқаровий ҳуқуқ ҳимоячилар (CRD) суриштирувчи журналист Болот Темировга қарши жиноят ишлари қўзғалганини айблашди. Бу бўйича билдирувни IPHR 3-майда сайтида эълон қилди.

Ташкилотдагилар Темировга қарши жиноят ишлари «сиёсий сабаблар» ва «юқори мансаблардаги коррупция бўйича суриштирувлар учун очиқ қасд олиш» деб ҳисоблашади. Баёнотда бу «Қирғизистондаги матбуот эркинлигига жиддий путур етказгани» таъкидланади.

Ҳозирда Болот Темировга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалган — ҳарбий гувоҳнома ва паспортни ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда гиёҳванд моддани ноқонуний тайёрлаш. Журналистга қарши мазкур ишларнинг бари Temirov LIVE’нинг жамоаси МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат тендерларига қатнашаётгани ҳақида суриштирувларни эълон қилгандан кейин қўзғалган.

23-январда ИИВнинг олдида ўтган Болот Темировни қўллаш митинги. Сурат: «Клооп».

NHC’нинг бош котиби вазифасини бажарувчи Гуннар Экелеве-Слидал бу журналистни «тазйиқ қилиш бўйича уюшган кампания» деб ишонади.

«Болот Темировнинг таъқиб қилиниши Қирғизистонда сўз эркинлиги учун янги шармандали босқич бўлиб ҳисобланади. (Уни) таъқиб қилиш аниқ мақсадда (қолган журналистларни) қўрқитиш мақсадида амалга оширилмоқда», — деди HFHR’нинг халқаро дастурлар бўйича директори Ленур Керимов.

Халқаро ташкилотлар қирғиз ҳукуматини Болот Темировга қўйилган айбларни олиб, «таҳдидларсиз ва таъқиб қилмасдан журналистик фаолиятини олиб бориш имкониятини тузишга» чақирди.

Улар Темировга қарши «таъқиб» давлатда матбуот эркинлигининг аҳволи ёмонлаган ҳолатда бўлаётганига эътибор қаратишган. Ташкилотлар Kaktus.media ва Next TV’га нисбатан қўзғалган жиноят ишларини, нотижорий ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги қонуннинг қабул қилингани ва айрим ОАВни «хорижий агент» деб топишга чақирган билдирувларни ҳам ёдга солишди.

«Қирғиз ҳукумати бундай қўрқитув ва таъқиб анъанасига нуқта қўйиб, мамлакатнинг халқаро  масъулиятларига кўра ўз фикрини билдириш эркинлигини, журналистларни ва ОАВни таъқибдан ҳимоя қилиши керак», — деди CRD’нинг ижрочи директори Андерс Петтерссон.

Аввалроқ Қирғизистонда матбуот эркинлигининг аҳволи ёмонлаётганини бир неча медиа ташкилотлар ва журналистлар ҳам айтиб чиқишган.

Уларнинг билдирувида ОАВга қарши қўзғалган жиноят ишлари «мустақил медиларга қаттиқ босим кўрсатилаётганининг далили» деб айтилган. Медиа жамоатчиликнинг давлат Конституциясига лойиқ ҳукумат «сўз эркинлигига ва ўз фикрини эркин айтишга очиқ аралашишдан узоқ бўлиши керак» деб таъкидлашган.

«Амалдаги ҳукумат вакиллари босим ва репрессияга учраган ҳолатда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фикрларини халққа еткаўиш учун ижтимоий тармоқларни, интернет ва ОАВни фаол фойдаланишган, демак, улар сўз эркинлигини, турли фикрдаги ОАВ бўлиши кераклигини, ҳақиқатнинг устидан монополиянинг йўқ бўлиши қанчалик қийматли эканини тушуниши керак. Мустақил, кучли ва профессионал матбуот, айниқса чегара жанжали жиддийлашиб, халқаро вазият оғир бўлиб, фейк ва тарғибот маълумотлар жуда кўп тарқаётган вақтда жуда керак», — деб таъкидланади медиа жамоатчиликнинг мурожаатида.