Медиа жамаотчилик ҳукуматни матбуот эркинлигига босим қилишни тшхтатишга чақирди

262
Иллюстрация: Татьяна Зеленская.

Бир қатор медиа ташкилотлар ва журналистлар Бутун дунё матбуот эркинлиги куни муносабати билан баёнот қилишди. Мурожаатда Қирғизистонда матбуот эркинлигининг аҳволи ёмонлашиб бораётгани айтилади. Улар ҳукуматни журналистларга ва ОАВга нисбатан босимни тўхтатишга, шунингдек матбуот эркинлигига қарши қонун лойиҳаларини илгари сурмасликка чақиршди.

Жиноят ишлари ҳақида

Баёнотда 2022-йилнинг бошидаёқ Temirov Live, Kaktus.Media таҳририятларига ва Next TV телеканалига қарши касбий фаолиятига боғлиқ уч «жиноий қувғин» бошлангани таъкидланади.

Январнинг охирида суриштирувчи журналист Болот Темиров гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлашда гумонланиб жиноят иши қўзғалган. Иш Temirov LIVE’нинг офисида спецназ тинтув ўтказгандан кейин қўзғалган. Ўшанда ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари Темировнинг орқа чўнтагидан пакет топиб, ичида гиёҳванд модда бор эканини айтишган. Журналист ўзи пакетни тинтув вақтида чўнтагига солиб қўйишганини бир неча марта айтган. Журналистнинг пешоби билан қонидан олинган анализдан гиёҳванд модданинг таркиби чиқмаган.

Шундан кейин Temirov LIVE’нинг тўлиқ жамоаси интернетда онлайн қўрқитувга учраган. Апрелнинг ўртасида Темировга қарши яна уч жиноят иши қўзғалган. Бишкек шаҳар ИИБдан журналист паспортни ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олишга, шунингдек чегарадан ноқонуний ўтишда гумонланаётганини билдиришган.

«Болот Темировга қарши жиноят ишлари иккисида ҳам Қирғизистоннинг масъул хизматидаги одамнинг исми аталган шов-шувли коррупцияга қарши материаллар эълон қилингандан кейин қўзғалган», — деб ёдга солишди журнаистлар баёнотда.

Шунинингдек медиа жамоатчилик Kaktus Media’га қирғиз-тожик чегара жанжали ҳақида Тожикистоннинг Asia Plus нашрининг мақоласини эълон қилгани учун қўзғалган жиноят ишини ҳам эслаб ўтди.

«Судгача тергов ишлари таҳририятнинг фаолиятида жиноятнинг квалификацик белгилари аниқланмай туриб бошланган», — деб айтилади баёнотда.

Next TV телеканалининг директори Таалай Дуйшўнбиевнинг қўлга олинишини журналистлар «ОАВга қарши босимнинг навбатдаги факти» қатори баҳолашди. Дуйшўнбиев 3-мартда миллатлар аро низо қўзитиш иши бўйича қўлга олинган. МХДҚ Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украинанинг ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича келишувга эришилди деган ёлғон маълумот тарқатган» деб айтмоқда. Журналистлар ўз материалида ахборот манбаси қатори Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисининг сўзларига таянишган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 29-мартда Бош прокуратуранинг аризасидан кейин телеканалнинг материалини экстремистик дед топиб, аммо назорат органининг телеканалини ёпиш ҳамда эфирга чиқишига тақиқ қўйиш илтимосини қўлламаган. Аммо айни вақтда телеканалнинг офиси мартнинг бошидан бери ёпиқ турибди.

«Аммо бугунги кунгача иш бўйича Таалай Дуйшўнбиевдан бошқа гумонланувчилар аниқлангани йўқ, бу факт бўйича эса жиноят таркиби йўқлигини кўрсатиб туради. [У] 3-июнга қадар қамоқда қолмоқда», — деб таъкидлайди медиа жамоатчиликнинг баёнотида.

ОАВга босим

Улар ОАВга нисбатан қўзғалган жиноят ишлари «мустақил медиаларга ҳисобсиз босим кўрсатилиётганининг исботи» деб ҳисоблашади.

Медиа жамоатчилик журналистларга ва ОАВга нисбатан босимлари билан бирга интернет майдонида уларга нисбатан онлайн таҳдид, қоралаш, дискредитациялаш ҳамда қўрқитувлар уюштирилганидан ҳам хавотирда. Шунингдек улар электрон почталарни, мессенжерларни ҳамда ижтимоий тармоқлардаги шахсий аккаунтларни бузиб кириш ҳаракатлари кўпайгани журналистларнинг билдирувларидан тинчсизланишмоқда. Бундан ташқари, айрим мустақил таҳририятарни ёпиш талаблари кўп.

«Афсуски, масъул хизматдаги одамлар ОАВга ҳужумларни айблаш ўрнига жамоатчиликнинг олдига чиқиб гапирганда уларни асоссиз айблаб, журналистларни халқ олдида дискредитация қилишади», — деб айтилади билдирувда.

Байсалов Temirov Live’нинг Ташиевнинг ўғли ҳақида суриштирувини «манипуляция» деб атади.

Медиа жамоатчилик босимга қарамай мустақил нашрларнинг журналистлари вазифасини бажаришда давом этаётганини таъкидлайди.

Матбуот эркинлиги борасидаги қонуннинг ночорлаши

Баёнотда матбуот эркинлигининг ёмонлаши бўйича яна бир муҳим фактор бу матбуот экринлигига тўсқинлик яратган қонунлар экани айтилади.

Медиа жамоатчилик бундай қонунларнинг қаторига вазирлар маҳкамасини фармонининг лойиҳасини қўшган. Лойиҳада фейк маълумотларни тарқатиш бўйича ариза тушгандан кейин сайтларга тўсиқ қўйил йўл-йўриқлари таклиф қилинган.

Ташаббус суднинг изнисиз ҳам интернет-провайдерларнинг ёрдами билан  интернет-саҳифаларни, хатто сайтларни тўлиғи билан тўсишга йўл беради. Бу ҳужжат «ноаниқ  (ёлғон) маълуомтдан ҳимоялаш ҳақида»ги қонуннинг ишлашини тўлиқлаши керак. Алоқа операторлар ассоциацияси низом лойиҳаси давлатнинг қонунларига зид келишини билдириб, унда ёзилган талабларни ижро қилиш техник жиҳатдан мумкин эмаслигини айтишган.

Шунингдек медиа жамоатчилик теледастур бўлиши зарур эканини ёдга солди. Апрелда парламентнинг депутатлари КТРКга давлат канали мақомини қайтарувчи қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишган. Мазкур қонун КТРКни «жамоат канали» маоқмидан ажратишни кўзлайдиэ.

«[Бу билан қонун] йирик медиакорпорациянинг фаолиятига жамоатчилик назоратини йўқотиб, унинг таҳририят сиёсатига аралаштиришни қонунийлаштиради», — деб атйилади мурожаатда.

Медиа жамоатчилик давлатнинг Конституцияси ҳар бир фуқарога сўз эркинлигига, ўз фикрини эркин айтишга ҳақ беришини ҳамда цензурага йўл қўймаслигини ҳукумат бошидагилар ёддан чиқармаслиги кераклигини таъкидлади. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳукумат юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, «матбуот эркинлигига ва ўз фикрини эркин айтишга ортиқча аралашишдан олис бўлиши керак».