Бишкекда 2-май куни эрта билан эски майдонда Рамазон ҳайити намози қўлди.
Ҳайит намозига 35 минг нафарга яқин киши йиғилди.
Kaktus.media билдиришича, ҳайит намозига йиғилганларнинг олдида муфтий Замир Ракиев маъруза қилиб, тинчлик ва аҳиллик учун дуо қилинди.
Ҳайит намозига президент Садир Жапаров, МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳамда парламентнинг спикери Талант Мамитов ҳам қатнашди.
Жапаров табрик сўзида бу пандемиядан кейини биринчи Ҳайит намози эканини таъкидлади. 2020-йили шаҳарнинг эски майдонида Ҳайит намози зқилмаган, 2021-йили эса у Бишкекнинг марказий масжидида ўтган.
«Ҳайит намози аввалдан урф бўлиб қолганидек, пойтахтнинг майдонида ўқилмай келинган. Шукр, бугун қайтадан янгиланган майдонда учрашиб, Ҳайит намозини жамоат билан ўқиш арафасидамиз», — деди президент.
Рамазон ҳайити — бир ойлик рўза тутиш ойининг сўнгидаги муборак байрам. Бу сафар Рамазон ҳайити 2-апрелга ўтар кечаси бошланган.