«Достук» орқали 28 тоннадан ортиқ кальян тамакисини ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинди

308
Сурат: Божхона хизматининг матбуот хизмати.

Давлат божхона хизматидан «Достук» ўтказиш пункти орқали кальян учун тамаки солинган йирик контрабанда юкини олиб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинганини маълум қилишди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон йўланиши бўйича бораётган автомобил тўхтатилиб, текширув вақтида Serbetli маркасидаги кальян тамакиси топилган.

«Ҳужжатда юк трикотаж газлама туридаги товар қатори кўрсатилган. Котрабанда юкининг умумий вазни 28 848 килограмм, тахминий қиймати 40 миллион сомдан ортади», — деб айтилади Божхона хизматининг матбуот марказининг билдирувида.

Факт бўйича келтирилган зарарни аниқлаш ҳамда бошқа декларацияланмаган товарларни аниқлашга йўналтирилган ишлар олиб борила бошлади.

Аввалроқ Баткенда Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига бир ярим тонна ёнғоқ, новвот, ичимлик ва мураббони ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилган қирғиз фуқароси қўлга олинган. Чегарачилар талабига бош эгмай қоча бошлаган автомобилнинг ғилдиракларига ўқ отиб тўхтатишган.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова