Чуй вилоятида 1-май куни кичик автобуснинг ҳайдовчиси йўлни нотўғри ердан ўиб бораётган икки кишини уриб кетди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Милициянинг маълумотида, авария сабабли 57 ёшдаги эркак киши ва 68 ёшдаги аёл вафот этган.
Идорадан ҳайдовчи Жайил туман милиция бўлимиги олиб келиниб, машинаси жарима майдонига қўйилганини қўшимча қилишди. Тергов амаллари давом этмоқда.
Матбуот хизматидан авария юз берган ер талабга кўра ёруғлантирилмагани ҳам билдирилди.
«Одамлар истиқомат қилган туманларда чироқ бўлиши керак. Биз ҳар доим айтиб келамиз. Маҳаллий ҳукумат ёруғлантириш ишини амалга ошириши керак», — деб таъкидлашди улар.