Ўшдаги бир қатор маҳаллий ОАВлар Ўзган шаҳрининг мэри Нодирбек Каримов хизматидан бўшатилганини ёзишди. Тегишли буйруққа тумани ҳокими қўл қўйгани айтилди.
Ҳозирда унинг хизматдан олингани бўйича расмий маълумот берилганича йўқ. ЎшТВ эса унинг хизматдан олинишина Ўш вилоятининг бошчиси Зиядин Жамалдиновнинг коллегия йиғинидаги «таклифи асос бўлганини» хабар қилди.
Бунга қадар Бош прокуратура Каримовга қарши «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган. Каримов 2015-йили турли беш кварталдан 22 кишига ер участкаларини ноқонуний бергани аниқланган.
Прокуратуранинг маълумотига кўра, ер участкаларнинг умумий майдони 9 минг квадрат метрни ташкил иқлган. Қонун бузгани ер ҳудудидаги қонунларнинг ижросини текшириш вақтида маълум бўлган.
Жиноят иши судда кўрилаётган бўлган, бундан ташқари туман прокуратураси ноқонуний берилган ерларни қатариш учун судга мурожаат қилган.
Нодирбек Каримов 2013-2015-йиллари Ўзган шаҳрининг мэри бўлиб турган. У 2015-йилдаги парламент сайловида ҚСДП партиясидан Жогорку Кенешга депутат бўлган. 2021-йилнинг июнида эса қайтадан Ўзган шаҳрига мэр бўлиб сайланган.